8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
Ўғлининг харидидан бехабар аёл уйи қанотида 30 қути конфет пайдо бўлганидан ҳайратга тушган.

Фото: Facebook / Holly LaFavers
АҚШнинг Кентукки штатида яшовчи бола онасининг телефони орқали Amazonʼдан 70 минг дона конфет буюртма қилди. Бу ҳақда иккинчи синфда ўқийдиган боланинг онаси Ҳолли ЛаФаверс Facebook’ка ёзиб қолдирди.
ЛаФаверс ўғли Лиамнинг харидидан бехабар бўлган ва уйи қанотида 30 қути Dum-Dums конфетлари пайдо бўлганидан ҳайратга тушган — уларнинг ҳар бирининг ичида 2340 дона конфет бўлади. Кутилмаган харид учун аёл 4,2 минг доллар тўлашга мажбур бўлган.
Amazon вакиллари вазиятни тушуниб, 30 қутидан саккизтасини қайтаришга рози бўлган. Қолганларини эса аёл мустақил равишда сотишга киришган. У қўшинлари ва дўстларига конфет сотиб олишни тавсия қилган.
Охир-оқибат ОАВда мазкур ҳолат ёритилиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлгач, Amazon конфетлар пулини тўлиқ қайтаришга рози бўлган.
«Бир ёки икки қути сотиб олиш таклифини билдирган ёки хабарни улашишга ёрдам берган барчага раҳмат», — деб ёзади аёл.
ЛаФаверс ва Лиам конфетларнинг бир қисмини маҳаллий муассасалар, жумладан, черков ва мактабга хайрия қилган. Amazon эса вазият ижобий ҳал бўлганидан мамнун эканини билдирган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди

13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди

07:50 / 29.04.2025
Amazon орбитага Starlink учун рақобатчи бўлган сунъий йўлдошларни учирди

18:36 / 10.04.2025