Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon сунъий интеллект сабаб ишчи кучини қисқартиради
Компаниянинг сунъий интеллектни ривожлантиришга киритган инвестицияси қарийб 105 млрд долларни ташкил этади. Бундан олдин Microsoft ҳам СИ сабаб ходимларини қисқартираётгани маълум бўлганди.

Фото: AP
Amazon бош директори Энди Жесси яқин бир неча йил ичида компания иш жараёнига сунъий интеллект технологияси жорий этилиши сабаб ходимлар сони қисқартирилишини маълум қилди.
«Биз генератив сунъий интеллект технологияларини жорий этар эканмиз, бу иш жараёнларини ўзгартиради. Баъзи операциялар учун маълум вазифаларни бажаришда бизга камроқ одам керак бўлади. Шу билан бирга, бошқа турдаги ишлар учун эса кўпроқ ходим талаб этилади. Ҳозирча бу каби тизимлар аниқ қаерларда жорий этилишини айтиш қийин, аммо яқин бир неча йил ичида бу бизнинг умумий ходимлар сонимизнинг қисқаришига олиб келади»», — дейилади Amazon раҳбарининг ходимларга йўллаган ички хатида.
2022 йилдан 2023 йилга қадар Amazon 27 мингдан ортиқ иш ўринларини қисқартиришини эълон қилганди. Шу билан бирга, компаниянинг сунъий интеллектни ривожлантиришга киритган инвестицияси қарийб 105 миллиард долларни ташкил этади. Айни вақтда бутун дунё бўйлаб Amazonʼда фаолият юритадиган ходимларнинг умумий сони 1,6 миллион кишига етади.
Аввалроқ Microsoft корпорацияси яқин ҳафталарда бир неча минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштираётганини эълон қилганди. Қисқартиришлар сотув жамоалари ва бошқа бўлинмаларга тааллуқли бўлиб, бу компания эътиборини қиммат турадиган сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратаётгани билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Импортда яна муаммо: Техник тартибга солиш агентлиги музлаткич ва совиткичларни Ўзбекистонга киргизмаяпти
Иқтисодиёт | 18:37
-
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди
Жаҳон | 18:13
-
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тузилди – асосий маълумотлар
Иқтисодиёт | 18:04
Мавзуга оид

21:29 / 10.07.2025
Илон Маск Grok чатботининг тўртинчи авлодини тақдим этди

18:22 / 10.07.2025
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»

17:51 / 04.07.2025
Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди

20:23 / 02.07.2025