Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 млрд доллардан ошди
2025 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 49,25 млрд долларга етди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Захираларнинг кескин ошишига жаҳон бозорида олтин қимматлашгани ва ўзининг тарихий максимум нархларини бир неча маротаба янгилагани асосий омил бўлди.

Фото: Getty Images
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 май ҳолатига 49,25 млрд долларни ташкил этиб, 1 апрел ҳолатига нисбатан 1,4 млрд долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Ўтган ойда хорижий валютадаги захиралар 617 млн долларга ошди — 9,41 млрд доллардан 11,03 млрд долларгача. Ўз навбатида захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 11,8 млн троя унциядан 11,5 млн троя унциягача камайган бўлса-да, қиймати 36,8 млрд доллардан 37,6 млрд долларгача ошган. Бунга март ойида олтин нархларининг кескин қимматлашгани сабаб бўлган.
“Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари ҳажми 2025 йил апрел ойида 1401 млн долларга ошди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг 3120,2 доллардан 3284,3 долларгача ошишининг таъсири 1881,3 млн долларни ташкил этди”, дейилади МБ хабарида.
Бундан ташқари, ўтган йилдан Марказий банк активларни диверсификация қилиш доирасида хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни ҳам бошлаганди. Апрел ойи якунига келиб захирадаги бундай қимматли қоғозлар ҳажми 704 млн долларга етган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
-
Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди
Жаҳон | 18:07
-
Озарбойжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди
Жаҳон | 18:03
-
АҚШда ёзувчилар Microsoft компаниясини судга берди
Жаҳон | 17:24
Мавзуга оид

11:25 / 09.12.2022
Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга камайди

14:27 / 22.08.2022
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга камайди

10:36 / 20.07.2022
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

16:17 / 20.06.2022