Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди
Бу қарор Россия ҳуқуқ-тартибот органларининг Екатеринбургда озарбойжонликларга қарши рейдларига жавобан қабул қилинди. Рейд вақтида икки гумондор ҳалок бўлган.

Озарбойжонда Россия давлат ва хусусий муассасалари томонидан ташкил этилган барча маданий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат маданият вазирлиги маълум қилди.
Бекор қилинган тадбирлар орасида концертлар, фестиваллар, спектакл ва кўргазмалар бор. Фуқароларга чиптага сарфланган пулларини қайтариб олиш учун савдо пунктлари ва онлайн платформаларга мурожаат қилиш тавсия қилинган.
Озарбойжон маданият вазирлиги ушбу қарорни Россия ҳуқуқ-тартибот органларининг Екатеринбургдаги ҳаракатларига жавобан қабул қилди. У ерда озарбойжонликларнинг яшаш ва иш жойларида кенг кўламли рейдлар ўтказилиб, Озарбойжоннинг 50 дан ортиқ фуқароси қўлга олинганди. Рейд давомида икки киши – ака-ука Зиёддин ва Ҳусайн Сафаров ҳалок бўлган.
Озарбойжон ТИВ Россиянинг Бокудаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Пётр Волоков мамлакат ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва унга расмий норозилик билдирилган. Ташқи сиёсий идора Россия хавфсизлик кучларининг ҳаракатларини «қабул қилиб бўлмас зўравонлик» деб атади.
Россия Тергов қўмитаси аниқлик киритишича, рейдлар 2001, 2010 ва 2011 йилларда содир этилган қотиллик жиноятлари юзасидан ўтказилган. Гумонланувчилардан бир нечаси аллақачон жиноятларга алоқадорлигини тан олган. E1.ru нашри ёзишича, асосий эпизод 2001 йил май ойида екатеринбурглик Юнис Пашаевнинг ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиб, у «Каспий» кафеси ёнида пичоқланган. Қотилликда кафе эгалари ака-ука Сафаровлар гумонланувчига айланган. Пашаев жон беришдан олдин уларнинг исмларини айтган. Таъкидланишича, ўша вақтда Сафаровларни жавобгарликка тортишнинг иложи бўлмаган. «РБК» нашрининг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси қўлга олиш вақтида айнан ака-укалар вафот этганини тасдиқлаган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос
Жаҳон | 21:05
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
Мавзуга оид

21:05
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

08:45
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказади

20:23 / 10.07.2025
Кейинги қадам – тинчликми? Алиев ва Пашинян нима ҳақда келишиб олди?

08:21 / 10.07.2025