Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга камайди
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 35,14 млрд долларни ташкил этган Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 декабрь ҳолатига 33,44 млрд долларгача пасайди. Ўтган давр мобайнида олтиннинг физик ҳажми ва қиймати сезиларли даражада ошган бўлса-да, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари 3,14 млрд долларга камайган.

Фото: iStock
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни янгилади.
2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 33,44 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун бу кўрсаткич 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, 32,31 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари 1,13 млрд долларга кўпайганини кўрсатмоқда.
Ноябрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми (12,8 млн троя унция) ўзгармаган бўлса-да, қиймати 21 млрд доллардан 22, 46 млрд долларга ошган. Бу асосан ҳисобот даврида жаҳон бозорида олтин нархларининг қимматлашгани билан боғлиқ.
Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари 10,29 млрд доллардан 9,93 млрд долларга камайган.
«Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,7 млрд долларга ёки 4,83 фоизга камайди. Бунда олтин нархи йил бошидаги 1799,25 доллардан 1759,65 долларгача пасайишининг таъсири 0,51 млрд долларни ташкил қилди», - дейилади Марказий банк изоҳида.
Захиралар мамлакатнинг “хавфсизлик ёстиқчаси” ҳам ҳисобланади – улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур. Халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хивада анъанавий "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 07:41
-
Бундестаг доимий киберҳужумлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 07:36
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
Мавзуга оид

13:59 / 10.05.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 млрд доллардан ошди

14:27 / 22.08.2022
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга камайди

10:36 / 20.07.2022
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

16:17 / 20.06.2022