Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга камайди
Июль ойида Ўзбекистон халқаро захираларининг валюта қисми 830,4 млн долларга, олтин қисми эса 142,5 млн долларга камайди.

Фото: Getty Images
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни янгилади.
2022 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,6 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун бу кўрсаткич 2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, 35,58 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари 976 млн долларга камайганини кўрсатмоқда.
Август ойи давомида олтиннинг физик ҳажми сезиларли миқдорда: 11,7 млн троя унциядан 12 млн троя унцияга ( тахминан 9,33 тонна) ошган бўлсада, қиймати 21,22 млрд доллардан 21,07 млрд долларга пасайган. Бу асосан ҳисобот даврида жаҳон бозорида олтин нархларининг арзонлашгани билан боғлиқ.
Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари ҳам 13,3 млрд доллардан 12,47 млрд доллардан ёки 830,4 млн долларга камайган.
“Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан бери 531,9 млн долларга ёки 1,5 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1758,9 долларгача пасайишининг таъсири 483,6 млн долларни ташкил қилди”, дейилади Марказий банк изоҳида.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

13:59 / 10.05.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 млрд доллардан ошди

11:25 / 09.12.2022
Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга камайди

10:36 / 20.07.2022
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

16:17 / 20.06.2022