Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди
2022 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг захира активлари 35,4 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Фото: Reuters
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,4 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йил 1 май ҳолатига кўра, 35,9 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб 400 млн долларга камайганини кўрсатмоқда.
Май ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 11,1 млн троя унциядан 11,4 млн троя унцияга (тахминан 9,33 тонна) ошган бўлса-да, қиймати 21,32 млрд доллардан 21,18 млрд долларга пасайган.
Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари ҳам 13,5 млрд доллардан 13,1 млрд долларга камайган.
“Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан бери 264,5 млн долларга ёки 0,8 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1854,4 долларгача ўсишининг таъсири 630 млн долларни ташкил қилди”, дейилади Марказий банк изоҳида.
Захиралар мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳам ҳисобланади – улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур. Халқаро ташкилотларнинг тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

13:59 / 10.05.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49 млрд доллардан ошди

11:25 / 09.12.2022
Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга камайди

14:27 / 22.08.2022
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга камайди

10:36 / 20.07.2022