WP: Оқ уй Украинадан АҚШдан ноқонуний муҳожирларни қабул қилишни сўраган
The Washington Post нашрининг ёзишича, январь ойи охирида Трамп маъмурияти Киевни АҚШдан депортация қилинган учинчи давлат фуқароларини қабул қилишга «ундаган». Бироқ Украина бу илтимосни жиддий қабул қилмаган.

Фото: The Washington Post
Доналд Трамп маъмурияти январь ойи охирида Украинани Қўшма Штатлардан чиқариб юборилган учинчи давлат фуқароларини қабул қилишга «чақирган». The Washington Post (WP) 6 май, сешанба куни ўз қўлидаги ҳужжатлар ва Киевдаги манбаларига таяниб хабар беришича, гап қанча фуқаролар ҳақида кетаётгани аниқлаштирилмаган.
Газетанинг қайд этишича, ҳужжатлардан Киев расмийлари америкалик юқори мартабали дипломат юборган сўровга қандай жавоб бергани номаълум. Украина дипломати АҚШ элчихонасига унинг ҳукумати ўз позициясини билдирганидан кейин жавоб беришини маълум қилди, холос.
WP шунингдек, Украина АҚШдан учинчи давлат фуқароларини қабул қилмаганини ва Америка таклифини жиддий кўриб чиққанига ишора йўқлигини таъкидлайди. Бу масала ҳатто Киевдаги ҳукуматнинг энг юқори даражаларига ҳам етиб бормаган, деб ёзади газета Украина расмийларига яқин манбаларга таяниб. WP'нинг Киевдаги манбаларидан бири бу сўров бўйича Вашингтон томонидан қўйилган «сиёсий талаблар»дан хабари йўқлигини айтди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Эрон ва Исроил «тўлиқ оташкесимга» келишганини эълон қилди. Эрон ҳам, Исроил ҳам буни тасдиқламади
Жаҳон | 07:43
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
Мавзуга оид

03:43
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди

01:37
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди

00:24
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади

21:19 / 23.06.2025