Ватиканда кардиналлар янги Рим папасини сайлай олмади
Сикстин черкови томидан қора тутун кўтарилди, бу конклав иштирокчилари биринчи уринишда Рим-католик черковининг янги раҳбарини сайлай олмаганини кўрсатди. Овоз бериш 8 май куни давом этади.

Фото: Vatican Media
Католик кардиналлар Ватикандаги конклавнинг биринчи кунида 267-папани сайлай олмади. Буни 7 май, чоршанба куни кечқурун Сикстин капелласи томидаги мўридан чиққан қора тутун тасдиқлади. Энди кардиналлар 8 май куни Рим-католик черковининг янги раҳбари сайловини давом эттиради.
Бутун дунёдан 133 нафар кардинални бирлаштирган конклав бошланганидан уч соат ўтиб Сикстин черкови устида қора тутун пайдо бўлди. Бу Рим-католик черкови тарихидаги энг катта конклавдир. Ўн минглаб одамлар муқаддас Пётр майдонида овоз беришнинг биринчи босқичи натижаларини кутган, деб хабар беради AFP.
Конклав бошланишидан олдин кардиналлар овоз бериш жараёнини сир сақлашга қасамёд қилди. Улар 21 апрелда вафот этган Рим папаси Францискнинг ўрнига ўринбосар сайланмагунларича, ҳозир жамоатчиликдан деярли изоляция қилинган.
Ғалаба қозониш учун номзод камида учдан икки овозни, яъни 133 тадан 89 тасини олиши керак. Ҳар бир турдан кейин махсус ўрнатилган мўридан чиқадиган тутун орқали янги папа сайланган ёки сайланмаганини билиб олиш мумкин: қора тутун папа сайланмаганлигини, оқ тутун эса унинг сайланганини билдиради.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афсонавий Аланяга бориш энди осон: Тошкент–Аланя йўналишида тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилди
Жамият | 20:42
-
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади
Жаҳон | 20:09
-
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Жаҳон | 19:19
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
Мавзуга оид

16:20 / 22.05.2025
Стубб: Ватиканда Украина-Россия музокаралари ўтказилиши мумкин

16:27 / 19.05.2025
Рим папасининг лавозимга киришиш тадбирида Ўзбекистон вакили қатнашди

22:32 / 18.05.2025
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди

17:22 / 18.05.2025