Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
Томонлар Трамп ва Путиннинг телефон орқали мулоқотини, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Россияга қарши санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилди.

Фото: Telegram / Андрей Ермак
Римда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Россия ва АҚШ президентларининг 19 май кунига режалаштирилган ўзаро телефон орқали мулоқотларини муҳокама қилди. Бу ҳақда украиналик юқори мартабали амалдорга таяниб, AFP хабар берди.
Америка вице-президенти пресс-пули журналистлари маълумотларига кўра, учрашув АҚШнинг Италиядаги элчисини қароргоҳида ёпиқ режимда ўтказилган. Унда давлат котиби Марко Рубио, Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак ҳам иштирок этган.
Қайд этилишича, Зеленский ва Вэнс томонлар агар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмаса, Россияга қарши санкциялар жорий этиш эҳтимоли тўғрисида гаплашган. Исми ошкор этилмаган амалдорнинг таъкидлашича, Украина томони урушни тугатишга уринмоқда. Суҳбат давомида Жей Ди Вэнс ва Володимир Зеленский, шунингдек, фронтдаги вазият масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ўзаро мулоқот феврал ойида Оқ уйда бўлиб ўтган Трамп ва Вэнснинг Украина президенти билан тортишувига нисбатан яхши кечган.
28 феврал куни Овал кабинетда журналистлар қаршисида ўтказилган мулоқотда Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс билан тортишиб қолганди, шундан кейин Украина президенти Оқ уйни муддатидан олдин тарк этган, нодир металлар бўйича битим имзоланмай қолган эди.
Бугун, 18 май куни Ватиканда янги Рим папаси Лев XIV нинг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди. Рим папасининг лавозимга киришиш маросимига хориж давлатлари ва диний конфессияларнинг 150 дан ортиқ делегациялари ташриф буюрди. Улар орасида Украина президенти, АҚШ вице-президенти ва давлат котиби, Италия бош вазири, Еврокомиссия раҳбари, Испания ва Белгия қироллари ҳам бор.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

12:30 / 02.07.2025
Зеленский Москва ва Боку ўртасидаги зиддият фонида Алиевни қўллаб-қувватлади

20:09 / 29.06.2025
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади

09:45 / 26.06.2025
Зеленский: Россиялик барча ҳарбий жиноятчилар жавобгарликка тортилади

14:17 / 24.06.2025