Стубб: Ватиканда Украина-Россия музокаралари ўтказилиши мумкин
Финляндия президентининг сўзларига кўра, урушни тугатиш бўйича «техник» музокаралар бир неча кундан кейин давом этиши мумкин. Стуббнинг айтишича, АҚШ музокара жараёнини тарк этмаяпти, Европа эса унга қўшилмоқда.

Фото: Eeva Eronen / Yle
Финляндия президенти Александр Стубб урушни тугатиш бўйича Украина ва Россия расмийлари ўртасидаги «техник» музокаралар бир неча кундан кейин Ватиканда давом этиши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, финляндиялик сиёсатчи АҚШ музокаралар жараёнидан чиқмаётганини айтди.
«Улар таслим бўлмадилар. Энди воситачилар кўпайди. Илгари бу ролни фақат АҚШ ўйнаган бўлса, энди Европа ҳам қўшилмоқда», — дея Стубб сўзларини келтиради Yle. Финляндия президенти буни яхши ҳолат деб атади.
Стуббнинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп билан унинг украиналик ва россиялик ҳамкасблари Володимир Зеленский ва Владимир Путиннинг 19 май, душанба куни бўлиб ўтган суҳбатидан сўнг муҳокамалар «турли даражаларда» давом этган.
19 май куни Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатидан сўнг Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар «дарҳол» бошланишини айтди. Оқ уй раҳбари бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленскийга, шунингдек, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Франция президенти Эммануэл Макрон, Италия бош вазири Жоржа Мелони, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Финляндия раҳбари Александр Стуббга хабар берди.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

20:05 / 04.07.2025
Москва вилоятидаги Озарбойжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

18:38 / 04.07.2025
Россиянинг ёзги юриши: Украинадаги вазият бир ой ичида қандай ўзгарди?

17:41 / 04.07.2025
Россияда озарбойжонлик криминал авторитет Вагиф Бакинский ушланди

16:13 / 04.07.2025