Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
Еврокомиссия Россиядан қувур орқали келадиган ва суюлтирилган газ етказиб беришни тўлиқ тақиқлаш ҳақида эълон қилмоқчи, деб ёзади Bloomberg. Аниқ вақт чегараси муқобил вариантлар қанчалик тез топилишига боғлиқ бўлади.

Bloomberg маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россия гази импортини тўлиқ тақиқлаш ниятида. Европа комиссияси июнь ойида Россия билан янги келишувлар ва амалдаги спот шартномалар бўйича газ сотиб олишни тақиқлашни таклиф қилишни режалаштирмоқда, бу эса ушбу етказиб беришнинг учдан бир қисмига тўғри келади, деб ёзди агентлик 5 май, душанба куни масаладан хабардор манбаларга таяниб.
Европа комиссияси бу борадаги режаларини 6 май куни Страсбургда эълон қилиши керак, деб ёзади Bloomberg.
Чекловлар жорий йилнинг охиригача кучга кириши мумкин, бироқ Россиядан газ импортини якуний тақиқлашнинг аниқ муддати Европа Иттифоқи давлатларининг бошқа давлатлардан, хусусан, АҚШ, Қатар ва Канададан, шунингдек, Африка давлатларидан суюлтирилган газни муқобил етказиб бериш имкониятига боғлиқ бўлади, деб ёзади Bloomberg. Қўшма Штатлар ва Қатардан катта ҳажмдаги таъминот фақат 2027 йилдан бошлаб кутилмоқда, дея таъкидланади маълумотда.
Россиянинг Европага газ етказиб бериш ҳажми 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери кескин камайди. Бироқ, Россия Туркия орқали ўтадиган қувур орқали газ, шунингдек, суюлтирилган газнинг муҳим етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда.
2024 йилда Россиядан суюлтирилган газ етказиб бериш рекорд даражага кўтарилганидан сўнг ЕИ импортидаги рус газининг улуши 19 фоизни ташкил этди. Айни пайтда, Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланишидан олдин бу кўрсаткич 40 фоизга тенг эди. Аввалроқ Reuters агентлиги ЕИ Россиядан суюлтирилган газ етказиб беришни тақиқлаш режаларини кейинга сургани ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

01:30 / 21.06.2025
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ

12:11 / 20.06.2025
ЕИнинг қатор давлатлари Исроил аҳоли пунктлари билан савдо қилмасликни талаб этмоқда

14:11 / 14.06.2025
ЕИдаги СТГ терминалларига россиялик мижозларга хизмат кўрсатиш тақиқланади

13:18 / 14.06.2025