Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИнинг қатор давлатлари Исроил аҳоли пунктлари билан савдо қилмасликни талаб этмоқда
Белгия, Ирландия, Испания, Люксембург, Полша, Португалия, Словения, Финландия ва Швеция Кая Калласга мактуб йўллаб, Исроил аҳоли пунктлари билан савдони тўхтатиш режасини ишлаб чиқишни талаб қилди.

Фото: picture alliance/newscom/D. Hill
Исроилнинг ҳаракатларини танқид қилган Европа Иттифоқининг тўққиз мамлакати босиб олинган ҳудудлардаги яҳудий аҳоли пунктлари билан савдога қарши қатъий чоралар кўришга чақирди. Европанинг Euractiv ахборот сайти томонидан 19 июн, пайшанба куни чоп этилган хабарга кўра, Белгия, Ирландия, Испания, Люксембург, Полша, Португалия, Словения, Финландия ва Швеция Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласга қўшма мактуб йўллади, унда Ғарбий соҳилда савдо муносабатларини тўхтатиш режаси билан аниқ келишув талабларини ўз ичига олади.
«Бу Европа Иттифоқи сиёсати тўғридан тўғри ёки билвосита ноқонуний вазиятни сақлаб қолишга ҳисса қўшмаслигини таъминлаш билан боғлиқ», дейилади Euractiv томонидан қўлга киритилган тўққизта вазирнинг мактубида. Хабар Белгия томони ташаббуси билан чиқарилди, дея аниқлик киритади нашр. Мактуб Калласга Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашувидан бироз олдин юборилгани таъкидланди. 23 июн кунги учрашувда вазирлар исроиллик сиёсатчилар ва «радикал кўчманчилар»га қарши санкцияларни муҳокама қилиш ниятида.
«Европа Иттифоқи Исроилнинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда, ўтган йилги савдо ҳажми 42,6 миллиард еврони ташкил этди. Бироқ, бу савдонинг қайси қисми босиб олинган ҳудудлардаги Исроил аҳоли пунктлари маҳсулотларини ўз ичига олгани номаълумлигича қолмоқда», — дея қайд этади Euractiv.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

21:27 / 09.07.2025
Нега баъзи демократиялар агрессив?

13:05 / 09.07.2025
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

12:20 / 09.07.2025
«Ғазо бу — фожиа»: Трамп ва Нетаняҳу Ғазо масаласида махфий учрашув ўтказди

11:21 / 09.07.2025