Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди
Мамлакатда 15 ёшгача бўлган болалар сони тахминан 13,7 миллионни ташкил этмоқда — бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 350 минг кишига кам.

Фото: Getty images
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони 1950 йилдан бери юритиб келинаётган статистика тарихида энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда мамлакат Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги ҳисоботида сўз боради.
Ҳужжат Японияда нишонланадиган миллий байрам — Болалар куни арафасида эълон қилинган. 1 апрел ҳолатига кўра, мамлакатда 15 ёшгача бўлган болалар сони тахминан 13,7 миллионни ташкил этмоқда — бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 350 минг кишига кам.
Ҳисоботда келтирилишича, 124 миллион аҳоли орасида болалар улуши 11,1 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич бўйича Япония БМТ рейтингига кўра, аҳолиси 40 миллиондан ошадиган 37 та давлат орасида охиридан иккинчи ўринни эгаллаб келяпти. Рейтингда охирги ўринни Жанубий Корея эгаллаган — ушбу мамлакатда болалар улуши атиги 10,6 фоизга тенг.
Япония ҳукумати туғилиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўряпти, хусусан, болали оилалар учун тўланадиган нафақалар оширилиб, бола туғилганида бериладиган таътиллар тизими кенгайтирилмоқда. Аммо буларнинг барчаси кутилган самарани бермаяпти.
Аввалроқ Японияда туғилиш кетма-кет саккиз йилдан бери камаяётгани тўғрисида хабар берилганди. 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда туғилиш рекорд даражада тушиб кетган — 350 минг чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга кам демак. Ўтган йили Токио демографик инқирозга қарши курашнинг янги йўли — тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўришни бошлаган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди
Ўзбекистон | 21:25
-
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов
Жаҳон | 21:19
-
Йил якунигача 12 та қуёш ва 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистон | 21:10
-
Трамп нефт нархининг кўтарилиши «душманга қўл келишини» айтди
Жаҳон | 20:43
Мавзуга оид

10:11 / 22.06.2025
Японияда қурол ўрнига ўткир зираворлардан фойдаланган ўғрилар ушланди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

17:10 / 14.06.2025
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади

11:09 / 14.06.2025