Маҳаллий авиарейсларда чипталар охирги уч ойда 1,7 баробарга қимматлади
Статистика қўмита апрел ойи якунлари бўйича йиллик 10,1 фоиз инфляцияни қайд этди. Қўмита ҳисоботларига кўра, феврал–апрел ойларида Ўзбекистонда ички парвозлар учун чипталар нархи 74 фоизга, нисбатан рақобат мавжуд бўлган халқаро авиақатновларда 12,5 фоизга қимматлашган.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда охирги 3 ойда маҳаллий авиақатновлар учун чипталар нархи 74 фоизга кўтарилди. Статистика қўмитасининг ойлик инфляция ҳисоботларидан келиб чиқадиган бу маълумотга иқтисодчи Отабек Бакиров эътибор қаратди.
Расмий маълумотларга кўра, авиачипталар нархи сўнгги ойларда қуйидагича ошган:
- феврал ойида – ички йўналишларда 1,6 баробарга, халқаро йўналишларда 1,9 фоизга;
- март ойида – ички йўналишларда 3,9 фоизга, халқаро йўналишларда 4,8 фоизга;
- апрел ойида – ички йўналишларда 4,9 фоизга, халқаро йўналишларда 5,3 фоизга.
Шу тариқа, бу даврда парвоз чипталари нархи ички йўналишларда 74,4 фоизга, авиақатновлар ўртасида рақобат кучлироқ халқаро парвозларда эса 12,45 фоизга кўтарилган.
Статқўм маълумотларига кўра, 2025 йил апрел ойида инфляция 0,7 фоизни, йиллик инфляция 10,1 фоизни ташкил этган.
Январ–апрел ойларидаги ўртача ойлик инфляция 0,7 фоиз бўлиб, бу 2023 йилда 0,8 фоиз, 2024 йилда эса 0,6 фоиз эди.
Ўтган ойда хизматлар ўртача 1 фоизга, товарлар 0,6 фоизга, озиқ-овқатлар 0,8 фоизга қимматлагани қайд этилган. Озиқ-овқатлардан асосан гўшт ва ёғ нархлари ўсгани кузатилган.
Апрелда автомобил ва темирйўл транспортида йўловчи ташиш нархлари 1,3 фоизга ўсган. Автотранспортлар учун метан 2,6 фоизга қимматлаган бўлса, бензин 0,4 фоизга, пропан 8,7 фоизга арзонлагани қайд этилган.
Апрел ойидаги инфляцияда ахборот ва алоқа бўлимидаги нархлар сезиларли ошгани муҳим ўринга эга. Ўтган ойда бу бўлимда нархлар 1,4 фоизга, йил бошига нисбатан 3,6 фоизга, охирги 12 ойда эса 6,6 фоизга қимматлаган. Ушбу инфляция мобил алоқа хизматлари тарифларининг ўртача 2,5 фоизга ошиши билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

17:00 / 18.06.2025
Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

08:39 / 15.06.2025
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди

21:27 / 12.06.2025
Прописканинг қайтиши, кутилганидан тезроқ инфляция — маҳаллий дайжест

20:07 / 12.06.2025