Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди
Қурбонларнинг уч нафари бир оиладан. Эр-хотин ва уларнинг фарзанди носоз генератордан чиққан ис гази туфайли вафот этган.

Фото: El Pais
Испанияда 28 апрел куни электр энергияси таъминоти узилиши сабаб камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради El Pais нашри.
Полиция Орансе провинциясида бир оиланинг уч аъзоси — эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўлими бўйича тергов олиб бормоқда. Уларнинг жасади 29 апрел куни эрталаб топилган. Дастлабки версияга кўра, улар носоз генератордан чиққан ис газидан вафот этган бўлиши мумкин.
Алсира шаҳрида эса 46 ёшли аёл кислород узатиш аппарати ишламай қолиши оқибатида вафот этган.
Бундан ташқари, Мадридднинг Карабанчел туманида ёнғин оқибатида ҳалок бўлган аёлнинг жасади топилган. Ёнғин шам туфайли юзага келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Испания ва Португалияда электр энергияси 28 апрел куни кундузи ўчди. Шундан кейин темирйўл транспорти фаолиятида узилишлар кузатилди, юзлаб авиарейслар бекор қилинди, дўконлар ва шифхоналар ўз фаолиятини тўхтатди. Блэкаутга нима сабабдан юзага келгани номаълум. 29 апрел куни Испаниянинг Red Elekctrica электр тармоқлари оператори мамлакатдаги энергия таъминотининг 99 фоизи тикланганини маълум қилди. Португалияда эса электр энергиясини етказиб бериш 28 апрел оқшомида босқичма-босқич тиклана бошлаган.
Аввалроқ Испания Ички ишлар вазирлиги блэкаут фонида мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

21:48 / 27.06.2025
Испаниялик тадқиқотчилар ҳафтасига тўрт кунлик иш режимининг самарадорлигини исботлади

11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди

23:30 / 25.06.2025
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди

14:54 / 20.06.2025