БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади
Исроил Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилиб, халқаро қонунларни бузганликда айбланмоқда.

Фото: Piroschka van de Wouw / REUTERS
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Фаластин ҳудудлари вакиллари Халқаро судда Исроилни Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади. 28 апрель, душанба куни Гаагадаги суд мажлиси бошланишида БМТ бош котиби ўринбосари ва БМТ ҳуқуқий департаменти раҳбари Элинор Хаммаршёльд шундай деди: «Исроил оккупант куч сифатида алоҳида ва қийин аҳволда бўлган ҳудуддаги одамларга гуманитар ёрдам кўрсатиш мажбуриятини аниқ ўз зиммасига олади».
Суд қарорига кўра, БМТнинг барча тегишли идоралари, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигига маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш имконияти берилиши керак. Ўз навбатида, Фаластин вакили Аммар Ҳижосий Ғазо сектори аҳолиси очлик ёқасида турган пайтда Исроилни гуманитар ёрдамдан «уруш қуроли» сифатида фойдаланаётганликда айблади, деб хабар бермоқда Reuters.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) март бошидан бери Ғазонинг 2,3 миллион аҳолисига гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилмоқда. Исроил томони баёнотларига кўра, Ҳамас гуруҳи вакиллари ҳозиргача ушлаб турган барча гаровга олинганларни озод қилмагунча, мамлакат инсонпарварлик ёрдамига рухсат бериш ниятида эмас. Мавжуд маълумотларга кўра, йил бошида ўт очишни тўхтатиш даврида Ғазо секторида тўпланган озиқ-овқат захиралари деярли тугаб бўлган.
Исроилнинг мажбуриятлари бўйича эшитувлар 2 майга қадар давом этади. Матбуот хабарига кўра, БМТ Халқаро судига турли давлатлар ва халқаро ташкилотлардан жами 45 та ёзма баёнот келиб тушган. Суд мажлиси якунида суд маслаҳат хулосаси чиқариши ва уни очиқ суд мажлисида баён этиши шарт. Халқаро суднинг маслаҳат хулосалари, қарорлардан фарқли ўлароқ, мажбурий эмас.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel”дан “CHILLA SALE” — фақат 1-2 июл кунлари 50%гача чегирма!
Жамият | 19:00
-
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади
Жаҳон | 23:22
-
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:00
-
Британияда ChatGPT туфайли энди иш бошлаётган ходимларга нисбатан талаб тушиб кетди
Жаҳон | 22:57
Мавзуга оид

17:54
Нетаняҳу Ғазода устуворликни гаровдагиларга қаратишни бошлади. Трамп Ҳамас билан «битим» талаб қилмоқда

12:02
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?

09:21
Конгресс аъзоси Рашида Тлаиб Ғазога ёрдам фонди молиялаштирилишини танқид қилди

09:00