Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Яқин Шарқда 12 кун давом этган уруш тугади. Исроил ва Эрон одатдагидан кўпроқ урушди, минтақада кайфият ўзгарди. Эрон араб давлати ҳудудига ракета учирди, энди арабларнинг форслар билан муносабати янада мураккаблашади. Бироқ уруш Яқин Шарқнинг «оёғини осмондан қилди» деб ҳам айтолмаймиз. Уруш тугагач, кўпчиликда савол пайдо бўлди: энди минтақа тинчийдими? Қуйида бу борадаги шахий фикримни билдирмоқчиман

Исроил нима қилади?
Эронга қарши уруш бошланишининг энг катта орзуманди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эди. Чунки ҲАМАСга қарши урушнинг охири кўриниб қолган, асирлар қайтарилмаётганди. Бу уруш узоқ давом этган сайин Нетаняҳунинг курсиси қимирлайверди. Бундай вақтда фақат янги уруш Бибини ҳукуматда қолдириши мумкин эди. АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ҳам худди шундай деди. Унинг фикрича, Нетаняҳу Эронга қарши уруш бошлаш орқали ҳукуматда узоқроқ вақт қолишни мақсад қилган.
Энди Эрон билан уруш тугади. Нетаняҳу бу – мамлакат тарихидаги энг зўр уруш бўлгани, асосий душман Эрон кучсизлантирилгани ҳақида кунда-кун ора мақтаниб турибди. Лекин Нетаняҳунинг бу гапларини исроилликлар кутилганидек энтузиазм билан кутиб олишмаяпти. Исроилда ғалаба кайфиятидан асар ҳам йўқ, чунки уруш абсурд иддао билан бошланди.
Энди Нетаняҳу яна бир-икки вақт Эронга қарши уруш билан мақтаниб юради, лекин бир кун келиб исроилликларнинг тоқати тоқ бўлади. Уруш шунчаки ҳукуматда узоқроқ қолиш учун ажойиб восита эканини тушуниб етишади. Ана ўшанда Нетаняҳу учун қийин кунлар келади. Менимча, у навбатдаги марта ҲАМАСга қарши операция ўтказишга ҳаракат қилади. Бир неча асир Ғазода қолаётгани унинг учун айни муддао бўлади.
Ёки бўлмаса, Ямандаги ҳусийчиларга қарши бирорта романтик ном топиб операция бошлаши мумкин. Лекин аниғи шуки, энди Нетаняҳу Эрон билан уруш бошлолмайди. Чунки бу урушга Америка қалин қилиб нуқта қўйди, ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий планда. Вашингтон нуқта қўйганидан кейин «гапни давом эттириш»га кимнинг ҳадди сиғарди.
Эрон нима қилади?
Эронда вазият осонроқ, чунки бу давлатда бошқарув, жамият бошқача. Энди раҳбар Али Хоминаий анча вақт эронликларни «Исроил ва АҚШ янчиб ташлангани» ҳақида маърузалар атрофида бирлаштириши мумкин. Бу борада Эрон ҳукумати яхшигина адреналин тўплаб олди. Эронликлардаги кўтаринки байрам кайфияти амалдаги ҳукумат мавқейини фақат мустаҳкамлайди.
Эронликлар Хоминаий ёки Пизишкиёндан «Жаноблар, Исроил самолётлари осмонимизда кортеж бўлиб учди, бу нима гап ахир?» деб ҳисоб сўрамайди. Сўраганлара «кўп гапирмай ғалабадан масрур бўлиш» тушунтирилади.
Америка Эрон билан ядро келишуви борасида музокара ўтказмоқчи. Ишончли манбаларга кўра, бу учун катта пул сарфлашга ҳам тайёр. Лекин бу келишув барибир имзоланмаса керак. Чунки Эрон ҳеч қанақасига ядро дастуридан воз кечмайди. Ахир Теҳрон бу дастурга ўз мавжудлигининг ягона кафолати деб қарайди.
Шундай экан, Доналд Трампнинг бу галги саъй-ҳаракати ҳам бесамар кетса керак. Ўзи АҚШ президенти ҳар замон шунақа экстрординар қарорлар қабул қилиб туради. Аввалги муддатида Шимолий Корея билан келишаман деб Ким Чен Ин билан кўришган, ҳатто Корея давлатлари чегарасига ҳам борганди. Энди Эронни ядро дастуридан воз кечишга кўндирмоқчи бўляпти.
Яна бир жиҳат. Энди Эрон прокси гуруҳларни тиклаб, уларни Исроилга қарши қўйиши ҳам осон бўлмайди. ҲАМАС йўқ бўлди ҳисоб, «Ҳизбуллоҳ» сиёсий партияга ўхшаб қолди, ҳусийчилар фақат кемаларга ҳужум қила оляпти. Шу боис, Эронда раҳбар бошчилик кенгаш каттагина мажлисда йиғилиб, Исроилга қандай қарши туриш масаласини қайта кўриб чиқишса керак. Яъни, душманлик масаласи «перезагрузка» қилинади, катта эҳтимол.
Лекин...
Эрон ва Исроил ўртасида душманлик ҳарорати пасайди, энди анча вақт минтақа тинчиб қолади, дейишга эрта. Мана шу 12 кунлик урушда энг ёмон нарса содир бўлди: ҳар икки давлат бир-бирига бор кучи билан ҳужум қилди. Ва ўша гап – осмон узилиб ерга тушмади. Буёғига ҳар қандай кичик тушунмовчиликдан кейин ҳам Исроил ва Эрон бир-бирига ракета отса, ажабланманг. Чунки бу иккови қоннинг ҳидини олди, қоннинг хумори ёмон бўлади...
Ўткир Жалолхонов тайёрлади
Тасвирчи ва монтаж устаси – Фахриддин Ҳотамов
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WSJ: Трамп Киевга яна бир Patriot тизимини бериш ҳақида ўйламоқда
Жаҳон | 13:11
-
Самарқандда 3 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди
Жамият | 13:09
-
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди
Жаҳон | 13:05
-
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38 млнга етди
Ўзбекистон | 12:29
Мавзуга оид

13:05
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

12:20
«Ғазо бу — фожиа»: Трамп ва Нетаняҳу Ғазо масаласида махфий учрашув ўтказди

07:27
Еврокомиссия: ҲАМАС Ғазода гуманитар ёрдамни тортиб олаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

05:05