Трамп: "Умид қиламанки, Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришади"
АҚШ раҳбари икки давлатга ўз мамлакати билан бизнес бошлашни таклиф қилди.

Фото: Kent Nishimura/Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина “шу ҳафтада келишувга эришишига” умид билдирди. Бу ҳақда у Truth ижтимоий тармоғида ёзган.
"Умид қиламанки, Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришади. Шундан сўнг иккала давлат ҳам АҚШ билан катта бизнесни бошлайди, натижада гуллаб-яшнайди ва бойлик орттиради", дейилади Трамп постида.
Трамп қандай «келишув» ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади ёки бошқа тафсилотларни келтирмади. Москва ва Киев АҚШ президентининг баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.
17 апрель куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ Россия ва Украина ўртасида келишувга эришиш мумкин бўлган аниқ ишораларни кўрмаса, бир неча кун ичида тинчлик келишувига эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни тўхтатишини айтди.
Трамп бир неча кун олдин Рубио, махсус вакил Стив Уиткофф ва яна бир қанча муҳим маслаҳатчилар билан суҳбатда, агар муваффақиятга эришилмаса, Қўшма Штатлар Украина бўйича музокаралардан чиқишини таклиф қилган. Омма олдида АҚШ президенти Россия ҳам, Украина ҳам урушни «тўхтатмоқчи»лигига ишонишини айтди.
17 апрель куни Парижда Қўшма Штатлар ўзининг европалик иттифоқчиларига Украинада "кучли ва мустаҳкам тинчлик схемаларини" тақдим этди, деб ёзди Bloomberg. Келишув Украинанинг аллақачон босиб олинган ҳудудлари устидан Россия назоратини сақлаб қолишни, шунингдек, узоқ муддатли сулҳ тузилган тақдирда Россияга нисбатан санкцияларни босқичма-босқич олиб ташлашни назарда тутади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

19:32 / 24.05.2025