Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди
Истанбул келишувлари доирасидаги асирлар алмашинувининг иккинчи босқичи ўтказилди.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Украина билан ҳарбий асирларни алмаштиришнинг иккинчи босқичи доирасида 307 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Россияга қайтди. Ўз навбатида, Россия томонидан асирга олинган Украина қуролли кучларининг 307 нафар аскари Киевга топширилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Россия томони ташаббуси билан бошланган кенг кўламли алмашинув давом этади», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида. Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан асирлар алмашинувининг навбатдаги босқичи юз берганини тасдиқлади. 24 май куни 307 нафар ҳарбий хизматчи Украинага қайтиб келди. Улар орасида Украина Қуролли кучлари, Давлат чегара хизмати ва Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари бор.
Россия ва Украина 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида «1000 га 1000» тамойили бўйича кенг кўламли ҳарбий асирлар алмашинувини ўтказишга келишиб олди. Кейинроқ Украина ва Россия манбалари алмашинув бир неча босқичда амалга оширилиши ҳақида хабар берди.
23 май куни Украина асирлигидан 270 нафар ҳарбий асир ва 120 нафар тинч аҳоли Россияга қайтарилди. Қайтарилганлар орасида Украина Қуролли кучлари томонидан асирга олингани айтилаётган Курск вилоятининг тинч фуқаролари ҳам бор. Худди шу куннинг ўзидаёқ Украинага худди шундай миқдордаги ҳарбий асирлар ва тинч аҳоли қайтарилди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Бу ишлар “кампаниябозлик” бўлмаслиги керак» – президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида
Ўзбекистон | 13:20
-
Венгрия ТИВ: АҚШ Россия билан АЭС қуришга тўсқинлик қилган санкцияларни олиб ташлади
Жаҳон | 13:00
-
Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Германияда ишга жойлаштирилади
Ўзбекистон | 12:40
-
Ёшларга сифатли таълим бериш энг асосий вазифамиз ва бурчимизга айланган – президент
Ўзбекистон | 12:30
Мавзуга оид

13:00
Венгрия ТИВ: АҚШ Россия билан АЭС қуришга тўсқинлик қилган санкцияларни олиб ташлади

11:16
Сенатор Грэм: Трамп Россияга қарши янги санкцияларни қўллаб-қувватлади

07:32
Россия ташқи разведка хизмати ва МРБ мулоқотни давом эттиришга келишиб олди

21:14 / 29.06.2025