Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмаслиги»га ваъда берди
Президентнинг айтишича, сиёсатчилар йигирма йил давомида армияни «сиёсий можароларга» тортиб келган ва энди «бунга барҳам берилди».

Фото: SAUL LOEB/AFP via Getty Images
АҚШ армияси энди қурол ёрдамида «демократия ўрнатишга уринмайди», деди президент Доналд Трамп Вест-Пойнт ҳарбий академиясида сўзлаган нутқида.
«АҚШ армиясининг вазифаси <...> бутун дунёда демократияни қурол кучи билан ўрнатиш эмас. Унинг вазифаси ҳар қандай душмандан устунлик қилиш ва Америка учун ҳар қандай таҳдидни, исталган вақтда, исталган жойда йўқ қилишдир. Бу миссиянинг муҳим қисми – яна ҳурмат қозонишдир. Ва энди сизларни дунёдаги бошқа армиялардан кўра кўпроқ ҳурмат қилишмоқда», деди у академия битирувчилари олдида.
Президентнинг айтишича, сиёсатчилар йигирма йил давомида армияни «сиёсий можароларга» тортиб келган. Ҳарбийлар АҚШ билан алоқаси йўқ мамлакатларга «давлат қуриш учун» юборилган ва жангчилар бу нима учун керак, деб сўраган.
«Ҳаммаси тугади. Буларнинг барчаси ниҳоясига етганини биласиз», деб таъкидлади Трамп.
Президент академия битирувчилари дунёдаги «энг кучли ва буюк армия» офицерлари бўлишини таъкидлади. У АҚШ ҳозир «олтин аср» даврида эканини айтди.
Трамп аввалроқ, Қўшма Штатларнинг 2000-йилларда Ироқ ва Афғонистонга бостириб кириш ҳақидаги қарорларини танқид қилган эди. Америка қўшинларининг Ироққа киритилиши ҳақида гапирар экан, у буни АҚШ тарихидаги «энг ёмон қарор» деб атади.
Трамп 2001 йил 11 сентябрдаги терактларга жавоб бўлган Афғонистондаги уруш ҳақида турлича фикр билдирган, бироқ 2015 йилда ядровий қуролга эга Покистон бу давлат билан ёнма-ён тургани учун буни хато деб ҳисобламаслигини айтган. Бироқ Трамп ўзидан олдинги президент Жо Байден 20 йилдан сўнг, 2021 йилда Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш масаласини қандай ҳал этганини танқид қилган. «Бу мамлакатимиз тарихидаги энг шармандали давр», деган эди Трамп.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Навоийуран” London Stock Exchange’да 300 млн долларлик евробонд жойлаштирди
Ўзбекистон | 17:00
-
Россия Украинадаги энг йирик литий конларидан бирини эгаллади – ОАВ
Жаҳон | 16:48
-
Қамоққа олинган шахсни ҳибсхонада мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қонун имзоланди
Жаҳон | 16:33
-
Лос-Анжелесда Брэд Питтнинг уйига ўғри тушди
Жаҳон | 16:04
Мавзуга оид

16:04
Лос-Анжелесда Брэд Питтнинг уйига ўғри тушди

15:05
Оқ уй Украинадаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин

14:19
АҚШ ва Хитой савдо битимини имзолади

12:39