Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Дуров форумга сўз эркинлиги, кузатув ва рақамли ҳуқуқлар мавзусида нутқ сўзлаш учун таклиф қилинган эди.

Фото: Thomas Samson / AFP
Франция суди Telegram асосчиси Павел Дуровнинг Норвегия пойтахти Ослодаги «Озодлик форуми»да нутқ сўзлаш учун мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат бериш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси Human Rights Foundation (HRF) хабар берди.
Дуров форумга сўз эркинлиги, кузатув ва рақамли ҳуқуқлар мавзусида нутқ сўзлаш учун таклиф қилинган. Унинг чиқиши 27 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Энди у видеоконференция орқали форум иштирокчиларига қўшилиши кутилмоқда.
«Бу бизнинг ҳамжамиятимиз учун умидсизликдан ҳам оғир ҳодиса, бу эркинлик учун тўсиқдир», деди HRF асосчиси ва бош директори Тор Ҳалворссен суднинг рад жавобини изоҳлар экан.
Павел Дуров Францияда тергов ва назорат остида қолмоқда. Мамлакат расмийлари уни ваколатли органлар сўровларига жавобан маълумот беришдан бош тортганликда, ҳакерлик дастурлари ва вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини тарқатишда иштирок этганликда, жиноий фаолият йўли билан олинган пулларни ювишда айбламоқда.
Дуровга ҳуқуқ-тартибот идораларининг рухсатисиз Франциядан чиқиб кетиш тақиқланган. Аммо у 15 мартдан 7 апрелгача Дубайга саёҳат қилиш учун рухсат олган эди. Telegram асосчиси Франция фуқаролигидан ташқари БАА фуқаролигига ҳам эга. Шу билан бирга, 12 май куни Париж прокуратураси Telegram асосчисининг «инвестиция фондлари билан музокаралар ўтказиш» учун Қўшма Штатларга бориш ҳақидаги илтимосини рад этди.
18 май куни Дуров Францияни Руминиядаги президентлик сайловига аралашишга уринишда айблади. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, француз ҳукумати Telegram маъмуриятидан «консерватив овозларни ўчиришни» талаб қилган. Париж ушбу айбловларни рад этди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

13:41 / 26.06.2025
Францияга тўфон ёпирилди. Ҳалок бўлганлар бор

00:50 / 22.06.2025
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди

23:20 / 21.06.2025
Туниснинг собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

14:50 / 18.06.2025