Россия ИИВ мактаблардаги мигрант болаларнинг рўйхатини юритишни бошлайди
Минтақавий таълим вазирликлари ва департаментлар ИИВнинг ҳудудий органларига бола ҳам унинг ота-онасига оид шахсий маълумотларни тақдим этишга мажбур бўлади.

Фото: mskagency.ru
Россиянинг минтақавий ҳукуматлари мактабга қабул қилиш жараёнида мигрант болаларни тестдан ўтказиш, уларни ўқишга қабул қилиш ва четлаш ҳақида Ички ишлар вазирлигига маълумот беришга мажбур бўлади. Бу ҳақда Миграция вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида сўз боради.
Ҳужжатга кўра, минтақавий таълим вазирликлари ва департаментлари ИИВнинг ҳудудий органларига бола ва унинг ота-онасининг исми-шарифи, туғилган санаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари, яшаш манзили, суғурта рақами ҳамда уларнинг индивидуал шахсий ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. ИИВ органлари эса ўз навбатида, мигрант болаларнинг рўйхатга олиниши ва рўйхатдан чиқарилиши ҳақида маълумотларни минтақавий ҳокимиятларга юборади. Қонун лойиҳаси изоҳида айтилишича, ушбу маълумот алмашинуви болаларни «Россия жамиятига мослаштириш ва интеграция қилиш»га қаратилган. Идора, шунингдек, ушбу механизм орқали мактабга қабул қилинмаган мигрант болаларни аниқлаб, уларнинг умумий таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга ёрдам беради.
Қонун лойиҳасининг молиявий-иқтисодий асосига кўра, ИИВнинг ахборот тизимини янгилаш учун 125 миллион рубл ажратилиши кўзда тутилган. «Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги ва «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миграцион ҳисобга олиниши тўғрисида»ги федерал қонунларга ўзгартиришлар киритилади.
Россия юристлар ассоциацияси бошқаруви раиси Владимир Груздевнинг таъкидлашича, янги механизм ИИВга Россияда ноқонуний асосда яшаётган вояга етмаган хорижий фуқароларни аниқроқ ҳисобга олиш имконини беради. Март ойида Россия президенти Владимир Путин ИИВ коллегияси йиғилишида ноқонуний миграция каналларини йўқ қилиш ва миграцияни назорат қилишнинг замонавий воситаларидан фаолроқ фойдаланишни талаб қилганди.
Россияда 1 апрелдан мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест қилиш бошланган. Биринчи синфга кираётган болалар тинглаш, гапириш ва сўз бойлигини кўрсатиши керак. Иккинчи синфга кираётганлар эса минимал даражадаги ўқиш ва ёзиш кўникмаларини намойиш қилиши лозим. Синф даражаси ошгани сайин тестлар мураккаблашади. Минимал ўтиш балли — уч («қониқарли»). Агар бола ушбу баллни тўплай олмаса, уч ойдан сўнг тестни қайта топшириш ва рус тилидан қўшимча дарс олиш таклиф қилинади.
Эслатиб ўтамиз, апрел бошларида Россияда Фуқаролик ва чет эл фуқароларини рўйхатга олиш масалалари бўйича хизмат ташкил этилганди. Янги хизматнинг асосий вазифаси — «миграция жараёнларини тартибга солиш ва мигрантларнинг Россия қонунларига риоя қилишини таъминлаш, шунингдек, ноқонуний фаолиятни камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат».
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

13:48 / 12.06.2025
Россия ички ишлар вазири «фойдасиз» мигрантларни чиқариб юборишга чақирди

23:19 / 10.06.2025
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди

22:32 / 10.06.2025
Россияда мактабга қабул қилинмаган 300 минг мигрант болалари борлиги маълум қилинди

21:30 / 10.06.2025