Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижий фуқароларнинг кириши учун рақамли рўйхатдан ўтиш жорий этилади
30 июндан РФ ҳудудига визасиз тартибда кирадиган чет элликлар ruID иловаси орқали рақамли рўйхатдан ўтишлари керак. Ушбу тартиб МДҲ давлатлари фуқароларига ҳам тааллуқли.

Фото: Shutterstock
2025 йил 30 июндан 2026 йил 30 июнгача Россия Федерацияси ҳудудига визасиз тартибда киришни режалаштираётган хорижий фуқаролар, жумладан, вояга етмаганлар ва ногирон шахсларнинг қонуний вакиллари учун ruID иловаси орқали эксперимент шаклида рақамли рўйхатга олиш жорий этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тартиб МДҲ давлатлари, шунингдек, бошқа бир қатор визасиз давлатлар фуқароларига хам тааллуқли.
Россия томонининг маълумотига кўра, Россияга кириш учун ruID иловасида регистрациядан ўтиш ва электрон аризани тўлдириш ихтиёрий ҳисобланади. Тўлдирилган кириш аризасини тақдим этмаслик Россия чегара назоратига таъсир қилмайди ва Россия Федерациясига киришни рад этиш учун асос бўлмайди.
Шу билан бирга, ruID иловасидан фойдаланган ҳолда кириш аризасини тўлдирган хорижий фуқаролар бир қатор имтиёзларга эга бўлади:
- кўрсатилган мобил илова орқали фойдаланувчи ўзининг рақамли профилидан фойдаланиб давлат хизматларини, жумладан Россияга киришга таъқиқ бор-йўқлиги ҳақида олдиндан маълумот олиши;
- рўйхатга олингандан сўнг, кейинчалик электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан ихтиёрий тиббий суғурта полисини (ВҲИ) рўйхатдан ўтказиш учун чет эл фуқаросининг рақамли профили яратилади;
- ушбу маълумотларга асосланиб, чет эл фуқаросига автоматик равишда алоқа шартномасини тузиш (SIM-картани сотиб олиш) учун зарур бўлган СНИЛС берилади.
Россияга киришнинг янги қоидалари ҳақида батафсил маълумот РФ давлат хизматлари веб-порталида жойлашган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди
Ўзбекистон | 10:41
-
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 10:25
-
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 10:03
-
Президент мустақилликнинг 34 йиллигига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон | 09:50
Мавзуга оид

09:07
Россия қиймати 40 млрд евродан ошиқ активларни миллийлаштирди

07:52
Европарламент Украина тинч аҳолисини қийноққа солганларни жазолашга чақирди

23:17 / 10.07.2025
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди

19:01 / 10.07.2025