Ўзбекистон | 13:47 / 28.06.2025
957
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади

IV Халқаро фармацевтика форуми доирасида гибрид форматда ўтказилган тадбир Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ва Тошкентдаги Швеция Савдо ва инвестициялар кенгаши (Business Sweden) ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фото: Дунё

Унда икки мамлакатнинг етакчи эксперт ва мутахассислари, жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзфармсаноат" уюшмаси, Каролина институти, Швеция дори-дармон агентлиги, AstraZeneca, Vision Zero Cancer ва бошқа компаниялар мутасаддилари иштирок этди.

Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар бўйича тақдимот ўтказилди.

Муҳокамаларда онкология ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш, даволашнинг инновацион усулларини жорий этиш, скрининг тизимини ривожлантириш ва онкологик ёрдам сифатини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Мавзуга оид