The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди
Ушбу масала Вашингтон ва Теҳрон вакиллари ўртасида Ўмонда бўлиб ўтган билвосита музокаралар давомида кўриб чиқилган.

Фото: Atomic Energy Organization of Iran
АҚШ Эрон билан ядровий битим бўйича музокаралар доирасида Теҳрон ўзининг юқори бойитилган уранини учинчи давлат — масалан, Россияга топширишини таклиф қилди, деб ёзмоқда The Guardian.
Қайд этилишича, ушбу таклиф 12 апрел куни Ўмонда бўлиб ўтган билвосита музокаралар давомида кўриб чиқилган ва эҳтимолий келишувга эришиш йўлидаги асосий «халақит берувчи тошлардан» бири ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Эрон ўзининг уран захираларини учинчи давлатга топшириш бўйича АҚШнинг таклифига «қаршилик кўрсатади».
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков The Guardian’даги маълумотларга изоҳ бермаслигини маълум қилган.
Эрон ва АҚШ делегациялари 12 апрел куни Ўмон пойтахти Масқатда билвосита музокаралар ўтказди. Учрашувдан кейин Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Эрон билан музокаралар яхши ўтганини билдирди. Музокараларнинг иккинчи раунди 19 апрел куни бўлиб ўтади.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Эрон музокараларда ўзининг ядровий дастурини чеклаш эвазига Америка санкциялари юмшатилишини талаб қилган.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Россияга сафар қилиб, Теҳрон ядро дастури бўйича АҚШ билан сўнгги музокараларни муҳокама қилиши тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025