Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
Ҳужум қилган шахс қотиллик, ноқонуний қурол сақлаш ва жамоат тартибини бузишда айбдор деб топилди.

Фото: Видеодан кадр
Эронда 2023 йил январида Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштириб, элчихона хавфсизлик хизмати раҳбарини ўлдирган ва яна икки кишини жароҳатлаганликда айбдор деб топилган шахс ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ижро этилган, аммо қандай усулда эканига аниқлик киритилмаган. Одатда, Эронда ўлим жазоси осиш орқали амалга оширилади. Ҳужум қилган шахс қотиллик, ноқонуний қурол сақлаш ва жамоат тинчлигини бузишда айбдор деб топилди.
Эрон ҳукумати ҳужумга шахсий фожиа сабаб бўлганини маълум қилган эди. Бироқ Боку воқеани террорчилик ҳаракати сифатида тан олди.
Ҳужумдан кейин Озарбойжон дипломатик миссияси ёпилди ва ходимлар Эрон ҳудудини тарк этди. 2023 йил апрелида Боку тўрт нафар эронлик дипломатни чиқариб юборди ва Теҳрон ҳам бунга шу тарзда жавоб қайтарди. Озарбойжон элчихонаси фақат 2024 йил июль ойида очилди, аммо бошқа манзилда.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳодисадан олдин ҳам кескин эди. Боку бир неча бор Эронни Озарбойжондаги вазиятни беқарорлаштиришга интилаётган радикал унсурларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаган. Теҳрон айбловларни рад этади. Можаро сабабларидан бири Озарбойжоннинг Исроил билан яқин алоқалари бўлиб қолмоқда, бу эса Эронда хавотир уйғотмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

17:45 / 09.06.2025
Эрондаги 25 шаҳарда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

13:02 / 06.06.2025
Ўзбекистон Эрон портига сармоя киритиб, махсус терминал қуради

19:55 / 05.06.2025