Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи, АҚШ томонига эса Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф бошчилик қилмоқда.

Фото: Getty images
Эрон ва АҚШ вакиллари ядровий дастур бўйича музокараларнинг бешинчи раундини бошлади, деб хабар беради ISNA агентлиги.
«Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи жума куни эрталаб Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг бешинчи раундида иштирок этиш учун расмий делегация билан Италияга жўнаб кетди ва кундузи шаҳарга етиб борди», — дейилади хабарда.
Эрон делегациясига Аббос Аракчи, АҚШ томонига эса президент Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф бошчилик қилмоқда. Эрон ТИВ вакили музокаралар бошланишидан олдин Теҳрон учрашувда санкциялар ва ядровий дастур бўйича АҚШ позициясига оид масалаларни кўтаришини маълум қилганди.
11 май куни Ўмонда икки мамлакат ўртасидаги билвосита музокараларнинг тўртинчи раунди бўлиб ўтди. Эрон ТИВ уни «мураккаб, аммо бир-бирини тушуниш учун фойдали» деб атади. ОАВнинг ёзишича, Теҳрон Вашингтонга уранни бойитиш бўйича минтақавий консорциум тузиш ғоясини тақдим этган — унинг таркибидан нафақат Эрон, балки Саудия Арабистони ва БАА ҳам ўрин олади. 13 май куни АҚШ музокаралар давом этаётганига қарамай, Теҳронга қарши янги санкциялар жорий этди. NBC Эрон чекловлар бекор қилиниши эвазига ядровий битим бўйича АҚШ шартларига рози бўлишга тайёрлигини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазо жанубидаги Хон-Юнус аҳолиси эвакуациясини талаб қилмоқда
Жаҳон | 08:07
-
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди
Жаҳон | 08:03
-
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди
Жаҳон | 07:56
-
Исроилнинг Ғазога эрталабки ҳужуми оқибатида 29 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 07:44
Мавзуга оид

15:35 / 02.07.2025
АҚШ USAID дастурларини расман ёпди

15:28 / 02.07.2025
Эрон ўз ядровий дастури бўйича ХАЭА билан ҳамкорликни тўхтатди

15:24 / 02.07.2025
Paramount компанияси Доналд Трампга 16 миллион доллар компенсация тўлайди

11:29 / 02.07.2025