Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси
Қурол ва унинг ўқ-дориларини топширишнинг қуйидаги тартиби белгиланмоқда:
- жисмоний шахс ички ишлар органига ёки профилактика инспекторига мурожаат қилади ва қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларини топширади;
- шу куннинг ўзида ички ишлар органи қуролни (ўқ-дориларни) қабул қилиб олади ва қурол (ўқ-дорилар) ҳисобини юритиш учун квитанция расмийлаштиради;
- шундан сўнг ички ишлар органларининг масъул бўлинмалари томонидан тегишли текширувлар (терговга қадар текширув, баллистик экспертиза, базалар бўйича текширув) ўтказилади;
- тегишли комиссия аризачини тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қурол ёки ўқ-дориларни ихтиёрий топширганлик учун БҲМнинг 5 дан 500 фоизигача миқдорда мукофот кўзда тутилган, хусусан:
- сойли стволли ўқотар қуролнинг, комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар қурол учун – БҲМнинг 500 фоизи;
- силлиқ стволли ўқотар қурол учун– БҲМнинг 400 фоизи;
- стволсиз ўқотар қурол (патрон гильзаси ствол сифатида фойдаланиладиган қурол) учун – БҲМнинг 300 фоизи;
- пневматик қурол учун – БҲМнинг 100 фоизи;
- тиғли совуқ қурол (рапиралар, шпагалар ва қиличлар)нинг, улоқтириш қуроли (камонлар, арбалетлар ва найзалар)учун – БҲМнинг 50 фоизи;
- электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалари учун– БҲМнинг 30 фоизи;
- сигнал берувчи қурол учун – БҲМнинг 25 фоизи;
- газли қурол (кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар) учун – БҲМнинг 15 фоизи;
- патрон учун – БҲМнинг 5 фоизи;
- ствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутиси учун – БҲМнинг 75 фоизи.
Агар қурол шикастланган бўлса, мукофот миқдори икки баравар камаяди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

15:05 / 29.05.2025
Германия: Киев билан биргаликда қурол ишлаб чиқариш тез орада бошланади

09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди

13:37 / 17.05.2025
Украина хориждан қурол харидларида 770 млн йўқотди

18:28 / 15.05.2025