Германия: Киев билан биргаликда қурол ишлаб чиқариш тез орада бошланади
Берлин Киевга узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқаришда молиявий ёрдам беради. Бу тезкор натижаларга олиб келиши керак. Украина яқин ҳафталарда дастлабки узоқ масофали қурол тизимларидан фойдаланиши мумкин.

Фото: Halil Sagirkaya/picture alliance/Anadolu
Германия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Украина яқин орада Германия билан биргаликда ишлаб чиқарилган биринчи узоқ масофали қуроллардан фойдаланиши мумкин. «Жорий йилда бундай тизимларнинг салмоқли миқдори ишлаб чиқарилиши ва улардан биринчиси Украина Қуролли кучлари томонидан бир неча ҳафта ичида қўлланиши мумкин», — дейилади идоранинг 28 май, чоршанба куни эълон қилинган баёнотида.
Вазирликнинг қайд этишича, ушбу турдаги қуроллар аллақачон Украина Қуролли кучларида фойдаланишга топширилган, шунинг учун қўшимча тайёргарлик талаб этилмайди. Қуролларнинг аниқ тури кўрсатилмаган. Германия ҳукумати аввалроқ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш тафсилотларини келажакда ошкор қилмаслигини маълум қилган эди.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус ва унинг украиналик ҳамкасби Рустем Умеров аввалроқ канцлер Фридрих Мерц томонидан эълон қилинган узоқ масофали қуролларни харид қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Германия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳужжат Украинада ушбу турдаги қурол ишлаб чиқаришни молиялаштиришни назарда тутади. Мерц, шунингдек, Украина ва Германияда ҳам амалга оширилиши мумкин бўлган саноат миқёсидаги ҳамкорликни эслатиб ўтди.
Шунингдек, Украина Германиядан ўқ-дорилар, бошқа турдаги қуроллар кўринишида қўшимча ёрдам олиши ҳамда жиҳозларни таъмирлаш, сунъий йўлдош алоқаларини таъминлаш ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб беришда кўмак олиши маълум қилинган. Ёрдам пакетининг умумий миқдори 5 миллиард еврони ташкил этади. Ушбу маблағларни ажратиш аллақачон Бундестаг томонидан тасдиқланган.
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:03 / 07.06.2025