Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон исломшунослик академияси Абдуллоҳ II номидаги мукофот билан тақдирланди
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги "Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги – 2025" мукофотини топшириш маросими ўтказилди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур мукофот 2010 йил 23 сентябрда Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясининг 65-сессиясида таъсис этилган "Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги" ғолибига берилади. Ушбу ҳафталик ҳар йили феврал ойининг биринчи ҳафтасида бутун дунё бўйлаб кенг миқёсда ташкил этилади.
2025 йилда ушбу ҳафталик доирасида 1300 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси "Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСCО" кафедраси томонидан жорий йилнинг 4-8 феврал кунлари "Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили" шиори остида илмий, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.
Академияда ўтказилган мазкур ҳафталик подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги "Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги – 2025" мукофотига лойиқ деб топилди.
Мукофотни топшириш маросимида Иорданиянинг Ўзбекистондаги элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Иордания элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод академия ректори Музаффар Комиловга подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги "Жаҳон динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги – 2025" мукофотини тантанали тарзда топширди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

12:06 / 20.06.2025
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлар 14,5 млрд сўм мукофот олди

09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди

11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади

13:12 / 03.03.2025