Россияда операторлардан YouTube'ни «тезлаштиришни» тўхтатиш талаб қилинди
Роскомнадзорнинг асосий радиочастота маркази алоқа операторларидан 2 сентябргача YouTube'ни «тезлаштириш»дан воз кечиш чоралари ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди.

Фото: AP
Интернетнинг Россия сегментидаги алоқа операторлари YouTube видео-платформаси секинлашувини бартараф этадиган ечимларни амалга оширишни тўхтатишлари керак эди. Тегишли мазмундаги ахборот бюллетени Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни назорат қилиш федерал хизматининг (Роскомнадзор) асосий радиочастота маркази томонидан юборилган. Ушбу ҳужжат нусхаси SOTAvision (SOTA) нашрининг Telegram-каналида 28 август куни жойлаштирилди.
Операторлар «интернет-трафикни бузиш, парчалаш ва алмаштириш технологияларидан» воз кечишга чақирилди.
Марказ 2 сентябргача хатда кўрсатилган электрон манзилга «кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот» юборилишини буюрди.
ОАВ: Қидирув тизимлари YouTube контентини кўрсатишни камайтирди
Айни пайтда, «Известия» газетасининг хабар беришича, интернетнинг Россия сегментидаги қидирув тизимлари YouTube контенти кўрсатилишини камайтирди ва платформа энди қидирув натижаларида биринчи ўринни эгалламаяпти. Эндиликда, нашрга кўра, биринчи навбатда Rutube, VK Видео ва рус онлайн кинотеатрлари контенти намойиш этилади.
Россия платформалари позицияларининг яхшиланиши ҳам фойдаланувчилар ҳаракатлари (сўровлар сони кўпайиши), ҳам қидирув тизимлари билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб тушунтирди Россия электрон алоқа ассоциацияси директори Сергей Гребенников. Шундай қилиб, «Яндекс» видеоларни фақат контентни юклашда муаммо бўлмаган платформалардан кўрсатиш имконини беради, дея аниқлик киритди «Известия» газетаси.
YouTube Россияда расман тақиқланмаган
Россия Федерациясида YouTube тақиқланган платформалар реестрига киритилмаган ва расман блокланмаган.
«Биз бунда ҳеч қандай ҳуқуқбузарликни кўрмаяпмиз (секинлашувни бартараф этишга уринишлар), YouTube’дан фойдаланишда ҳеч қандай расмий чекловлар йўқ», деди «Ростелесеть» минтақавий операторлари ассоциацияси раҳбари Олег Гришченко.
Ўз навбатида, Москванинг Биринчи рақамли адвокатлар ассоциацияси аъзоси Екатерина Абашина трафик манипуляцияси операторлар учун «хатарларга эга» ва маъмурий кодекснинг «лицензиядан маҳрум қилиш» ҳамда жазоланишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Курск яқинида Украина ҳужуми пайтида секинлашув
Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми фонида Россиядаги энг оммабоп видео-платформага киришда муаммолар юз берди.
Июл ойи ўрталарида «Ростелеком» Россия Федерациясидаги фойдаланувчилар учун YouTube ишида узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Давлат думаси депутати Александр Хинштейн 25 июл куни Россия расмийлари яқин келажакда YouTube ишини секинлаштира бошлаши ҳақида огоҳлантирди. Парламент аъзоси сўзларига кўра, август ойининг бошига келиб, сервисни стационар компютерларда юклаб олиш тезлиги 70 фоизгача камайиши керак эди.
Июл ойи бошида YouTube Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари 14-пакетига киритилган қўшиқчилар Ярослав Дронов (Shaman) ва Полина Гагарина расмий каналларини блоклаб қўйди. Олег Газманов, Юлия Чичерина, Григорий Лепс ва кўплаб меҳмонлари Украинадаги Россия урушини очиқ қўллаб-қувватлаган «Эмпатия Манучи» шоуси муаллифи Вячеслав Манучаровнинг каналлари ҳам блокланди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

08:10 / 29.06.2025
Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди

23:45 / 28.06.2025
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди

16:49 / 28.06.2025
ruID орқали ариза топширмаслик Россияга киришга тўсқинлик қилмайди – Россия элчихонаси

15:19 / 28.06.2025