Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Ушбу архипелаг глобал исиш туфайли сув остига ғарқ бўлмоқда. Аҳолиси қарийб 11 мингга етадиган орол давлатнинг учдан бир қисмидан ортиғи виза олиш учун ариза берган.

Фото: Reuters
Тувалу аҳолисининг учдан бир қисми архипелаг секин-аста сув остида қолиб бораётгани боис Австралиядан махсус иқлим визасини олиш учун мурожаат қилди. Бу ҳақда Тувалунинг БМТдаги элчиси Тапугао Фолефуга таяниб, Reuters хабар берди.
Австралия ва Тувалу архипелаг аҳолиси учун иқлим визасини беришни назарда тутувчи келишувни 2023 йилда имзолаган эди. Энди эса шу турдаги визалар учун ариза бериш имконияти пайдо бўлди ва аллақачон 1124 киши бундан фойдаланди. Ариза берувчилар сони оила аъзолари билан бирга 4052 кишини ташкил этади — Тувалу аҳолиси эса 11 минг кишидан камроқ.
Австралия иқлим визасини олган тувалуликлар мамлакатда яшаш, ишлаш ва ўқиш имкониятига эга бўлади, шунингдек, улар австралияликлар билан бир қаторда соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан фойдалана олади. Уларга ҳар йили атиги 280 та виза ажратилади, ариза берганлар ўртасида виза учун лотерея ўтказилади. Фолефунинг таъкидлашича, у «бундай имкониятни кўриб чиқаётган одамлар сони кўплигидан ҳайратга тушган».
Тувалу — майдони 26 илометр квадратга етадиган тўққизта кичик атоллдан (ҳалқа шаклидаги маржонлар ороллар) иборат орол давлат бўлиб, у ерда 10,6 минг киши истиқомат қилади. Олимларнинг баҳолашича, глобал исишнинг ҳозирги тенденцияси сақланиб қоладиган бўлса, 2100 йилга бориб мамлакат ҳудудининг 95 фоизи сув остида қолади. Шу билан бирга, айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, архипелаг 2050 йилга бориб яшаш учун яроқсиз бўлиб қолади. 2023 йилда Тувалу ўз конституциясига ўзгартириш киритган бўлиб, унга кўра, агар бутун ҳудуди сув остида қолса ҳам, давлат ўз мавжудлигини давом эттиради.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоқон Фидан: Исроилнинг Ғазодаги геноциди минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилди
Жаҳон | 10:46
-
Ўзбекистон Покистонда логистика марказини ташкил этишга қизиқиш билдиряпти
Иқтисодиёт | 10:41
-
Россия Коммунистик партияси: Хрушчевнинг Сталин ҳақидаги маърузаси хато бўлган
Жаҳон | 10:05
-
Венгрия Ўзбекистонда Усмонийлар даврига оид экспонатларни намойиш этмоқчи
Ўзбекистон | 09:38
Мавзуга оид

19:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин

17:42 / 07.07.2025
Австралиялик аёл қариндошларини заҳарли қўзиқорин билан ўлдирди

20:40 / 04.07.2025
Австралияда эркак жуда кам учрайдиган вирусдан вафот этди

23:12 / 24.06.2025