Хитойда 50 йил ишлайдиган ядро батареяси ихтиро қилинди
Батарея 100 микроватт электр энергияси ва 3 В кучланишни ишлаб чиқариши мумкин, шунингдек, -60°С дан 120°С гача бўлган ҳароратда ишлашга қодир.

Фото: Betavolt
Хитойнинг Betavolt стартапи BV100 ядро аккумуляторини тақдим этди, у 50 йил давомида қувватлаш ва техник хизмат кўрсатилмасдан электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин.
Тангадан кичикроқ модулда (15х15х5 мм) 63 та ядро изотопи бор. Батарея 100 микроватт электр энергияси ва 3 В кучланишни ишлаб чиқариши мумкин, шунингдек, -60°С дан 120°С гача бўлган ҳароратда ишлашга қодир. Ишлаб чиқарувчилар унинг мутлақо хавфсиз эканини таъкидламоқда. Кўп қатламли дизайн ёнғин ва ташқи таъсирлардан портлашни истисно қилади.
Ядро батареяси экологик тоза. Парчаланиш давридан кейин Никел-63 атроф-муҳитга зарар етказмайдиган миснинг барқарор изотопига айланади.
Ҳозир аккумулятор синовдан ўтказилмоқда. Шундан сўнг стартап турли технологиялар, жумладан, смартфон ва дронларда фойдаланиш учун оммавий ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда. Шунингдек, батарея аэрокосмик, сунъий интеллект ускуналари, тиббий асбоблар ва микропроцессорлар учун ҳам мос келади.
Батареяда фойдаланилган технология космик кемалар ва сув ости тизимларини қуришда қўлланилади.
BV100 батареяси нархи эълон қилинмади, аммо термоядро батареяларини ишлаб чиқариш шу пайтгача жуда қиммат ҳисобланган. Америка ва Европа тадқиқот институтлари ҳам бу йўналишда иш олиб бормоқда.
2025 йилга бориб Betavolt 1 Вт қувватга эга аккумулятор чиқаришни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

20:47 / 09.06.2025
BYD электромобилни қувватлаш вақтини 5 дақиқагача қисқартирди

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

09:03 / 21.04.2025