Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Маълумотлар секундига 127,5 минг Gb тезликда 1808 километр масофага узатилди.
Тадқиқотчилар маълумотларни секундига 1,02 петабайт (127,5 минг Gb) тезликда 1808 километр масофага узатишга муваффақ бўлди. Бу 19 та мустақил ядроли толанинг ишлаб чиқарилиши туфайли мумкин бўлди, деб ёзди Nict.news.
«Янги технологияда 19 та мустақил ядроли оптик кабелдан фойдаланилди, уларнинг ҳар бири параллель равишда маълумотларни узатди. Қалинлиги бор-йўғи 0,125 мм (стандарт тола каби) бу кабель 19 толали маълумот йўли билан таққосланадиган ўтказувчанликни таъминлайди», дейилади хабарда.
Асосий ютуқ узоқ масофаларда сигнал сусайиши муаммосини ҳал қилиш эди. Тадқиқотчилар бир вақтнинг ўзида иккита ёруғлик диапазонида (C ва L) барча 19 ядро учун ўзаро халақитсиз ишлайдиган кучайтириш тизимини яратдилар.
Олимларнинг таъкидлашича, технология айниқса сунъий интеллект ва 6G алоқаси ривожланиши шароитида долзарбдир. Замонавий тармоқлар ўсиб бораётган маълумотлар трафигига бардош бера олмайди - прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб, маълумотларни узатишга бўлган эҳтиёж 100-1000 баробар ортади.
Хабарга кўра, ушбу толалар мавжуд инфратузилмадан сезиларли ўзгаришларсиз фойдаланиш имконини беради. Бироқ ҳозирча бу лаборатория шароитида ишлайди ва технология қачон оддий фойдаланувчиларга етиб бориши номаълум.
Мавзуга оид

21:43 / 04.06.2025
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди

20:09 / 02.06.2025
Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди

19:23 / 02.06.2025
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди

16:50 / 02.06.2025