Ўзбекистон | 22:02 / 05.06.2025
3528
2 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистон кўчасини ободонлаштиришга 81,5 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов мулкдорлар компенсацияси, пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш, шунингдек, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ободонлаштириш ишларига 81,5 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Янги Ўзбекистон кўчасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан 81,5 миллиард сўм ажратилмоқда. 4 июн куни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг бу борадаги тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, молиялаштириш Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 июндаги Янги Ўзбекистон кўчасининг йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида амалга оширилади.

Маблағлар шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб захира ер фондига ўтказилган ер участкалари учун мулкдорлар ва фермер хўжаликларига компенсация тўлаш, пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш, сайилгоҳлар ва фавворалар ташкил этиш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун ажратилади.

Маблағлар «Янги Ўзбекистон кўчаси» бизнес маркази қурилиш-фойдаланиш дирекцияси ҳисобрақамига ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ажратилган маблағ ижроси бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига ҳисобот киритади.

Ўз навбатида «Янги Ўзбекистон кўчаси ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси» ДУК ажратилган маблағни ўрнатилган тартибда мақсадли сарфланишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йил апрелида Янги Ўзбекистон кўчаси лойиҳасини маъқуллаган эди. У ерда умумий майдони 610 гектар бўлган ҳудудда тўрт хил дизайнга эга тўрт қаватли бинолар, меҳмонхоналар, кинотеатрлар, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар қуриш режалаштирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!