Украина дрони Москвадаги кўп қаватли турар жой биносига бориб урилди
Гувоҳларнинг хабар беришича, учувчисиз учоқ Москва жануби-ғарбидаги турар жой мажмуасига урилган. Жиддий вайроналар ва қурбонлар йўқ, деб ёзди шаҳар мэри Сергей Собянин.

Фото: Telegram / bazabazon
Украина учувчисиз учоқлари 29 май, пайшанбага ўтар кечаси Москвага ҳужум қилди. Бу ҳақда Россиянинг Telegram-каналлари гувоҳларга таяниб хабар берди. Зарбани шаҳар мэри Сергей Собянин ҳам тасдиқлаган.
Baza канали дрон қулаган жойдан бир нечта видеоларни чоп этди. Улар келиб урилган турар жой биносининг фасади шикастланган. Журналистлар ва гувоҳларнинг таъкидлашича, зарба Россия пойтахтининг жануби-ғарбидаги Тропарево метро бекати яқинида жойлашган "Миракс Парк" турар жой мажмуасига бўлган. Қайд этилишича, Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий академияси бир неча уй нарида жойлашган.
«Душман дронининг ҳужумини қайтариш натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, Вернадский проспектидаги уйда жиддий вайронагарчилик ва қурбонлар йўқ. Дрон парчалари қулаган жойда тегишли хизматлар мутахассислари ишламоқда», — деб ёзди Сергей Собянин ўзининг Telegram-каналида. Ўша кечаси аввалроқ у Москва вилоятига учувчисиз учоқ ҳужуми қайтарилганини маълум қилган эди.
29 майга ўтар кечаси Москва вилоятининг Одинцово ва Апрелевка аҳолиси ҳам портлаш овозлари ҳақида хабар берди. Ушбу фонда пойтахтнинг Внуково аэропортида самолётларнинг учиши ва келишига чекловлар жорий этилди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

16:46 / 24.06.2025
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский

15:03 / 24.06.2025
Рютте: Киев НАТО давлатларидан ҳарбий ёрдамга ишониши мумкин

13:06 / 24.06.2025
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

11:12 / 24.06.2025