Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Красногорскда дрон парчалари кўп қаватли бинога бориб урилди
Красногорскда дроннинг турар жой биносига урилгани натижасида хонадон ёниб кетди, деб хабар берди Москва вилояти губернатори. Жароҳат олган эркак ва стресс реакцияси билан ҳомиладор аёл касалхонага ётқизилган.

Фото: Telegram / vorobiev_live
Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида 24 июн, сешанбага ўтар кечаси Народного Ополчения кўчасидаги кўп қаватли уйга учувчисиз учоқ келиб урилган, натижада 17-қаватдаги хонадон ёниб кетган. Бу ҳақда Telegramʼда Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши жабрланган. "34 ёшли эркак қўли ва оёғидан жароҳатлар олган. Ҳозирда у касалхонада, ҳаёти хавф остида эмас. 29-ҳафтадаги ҳомиладор аёл ҳам касалхонага ётқизилган (ўткир стресс реакцияси)", — деб ёзади расмий.
Воробёвнинг хабарида айтилишича, аввалроқ Волоколамск ва Можайск шаҳар округлари узра яна иккита дрон уриб туширилган, бу ҳудудларда ҳеч ким жабрланмаган.
Ўз навбатида, Москва мэри Сергей Собянин Telegramʼда 24 июнга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари пойтахтга учаётган иккита УУАни уриб туширганини маълум қилди.
Москванинг Внуково ва Шереметево аэропортлари рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатди, кейинроқ улар ўз фаолиятини тиклади, деб хабар берди Федерал ҳаво транспорти агентлиги.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
6 ойда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан 2 та жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон | 13:39
-
Паспорт қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ўзгарди
Ўзбекистон | 13:24
-
Тошкентда капотида балиқлар билан контент олган ҳайдовчи жаримага тортилди
Жамият | 13:11
-
Йўл ҳаракатига оид маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби бўйича йўриқнома тасдиқланади
Ўзбекистон | 12:22
Мавзуга оид

11:22
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда

10:34
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради

07:41
Россияда Army SOS фонди «номақбул ташкилот» деб тан олинди

07:34