Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Ўтган йили B-1/B-2 ташриф визасини олиш учун ариза берган ўзбекистонликларнинг 64,41 фоиз рад жавобини олган. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич.

Фото: Arizona Mirror
АҚШ 2024 фискал йили учун Ўзбекистон фуқароларининг B-1/B-2 ташриф визасига аризаларининг 64,41 фоизини рад этган. Давлат департаменти эълон қилган ҳисоботга кўра, бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич бўлган.
Хусусан, B1/B2 – сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларини олиш учун мурожаат қилган Турманистон фуқароларининг 58,8 фоизига, Қозоғистон фуқароларининг 46,29 фоизига, Тожикистон фуқароларининг 45,24 фоизига, Қирғизистон фуқароларининг эса 39,14 фоизга рад жавоби берилган.
Қайд этилишича, 2023 йилда B тоифадаги визани олиш учун ариза берган ўзбекистонликларнинг 59,56 фоизига рад жавоби берилганди. Ўшанда ҳам Ўзбекистон бу борада Марказий Осиёда «биринчи» бўлган.
Дунё бўйича энг кўп аризаси рад этилган мамлакат — бу Лаос (82,84 фоиз). Охирги бешликка, шунингдек, Гвинея-Бисау (76,59 фоиз), Сенегал (74,65 фоиз), Сомали (77,02 фоиз) ва Гвинея (70,25 фоиз) киради. Энг кам рад жавобини олганлар — БАА (1,46 фоиз), Кипр (2,16 фоиз) ва Руминия (2,61 фоиз).
Маълумот учун, АҚШнинг B1/B2 визалари қисқа муддатли сафарлар, жумладан, туризм, қариндошлар билан учрашув, шунингдек, даволаниш ва иш учрашувлари учун берилади.
Аввалроқ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси таълим ёки алмашинув дастурларида иштирок этиш учун ариза топширмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларидан – барча ижтимоий тармоқ аккаунтларидаги махфийлик созламаларини «оммавий» ҳолатга ўтказишни сўраганди. Элчихонага кўра, бу талаб АҚШга кириш ҳуқуқини аниқлаш учун зарур бўлган текширувни осонлаштириш мақсадида» бўлиб, ушбу маълумотни киритмаслик келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:30
-
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда
Ўзбекистон | 11:22
-
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда
Жаҳон | 11:06
-
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради
Жаҳон | 10:34
Мавзуга оид

10:27
Трамп Украинага Patriot комплекслари етказиб берилишини эълон қилди

08:01
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025