Академик Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди
Урганч давлат университетининг собиқ ректори, физика-математика фанлари доктори, таниқли математик олим ҳаётдан кўз юмди.

Фото: urdu.uz
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети Математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, таниқли математик олим Азимбой Саъдуллаев 28 май куни 78 ёшида вафот этди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, олимнинг илмий мактаби, тарбиялаган шогирдлари ва фундаментал тадқиқотлари нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг «Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси» ва «Комплекс потенциаллар назарияси» соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.
Азимбой Саъдуллаев 1947 йил Хоразм вилояти, Шовот туманида туғилган. 1969 йилда Москва давлат университетини тамомлаган. 1972 йилда фан номзоди, 1982 йилда фан доктори илмий даражасини олган. 1989 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 1995 йилда эса ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.
У 1992 йилдан Урганч давлат педагогика институти, кейинчалик Урганч давлат университети ректори, 1997−2007 йилларда Хоразм Маъмун академияси раҳбари, 2007−2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида математик анализ кафедраси мудири, 2012−2017 йилларда математик анализ кафедраси профессори ҳамда Математика институтининг бош илмий ходими сифатида фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

19:03 / 13.06.2025
Тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

17:07 / 12.06.2025
Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

12:45 / 09.06.2025