Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
G ва H гуруҳларидаги ўйинлар билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1-тур босқичи якунланди. Ўйинлардаги голлар ва гуруҳлардаги вазият.

H гуруҳи
«Реал» – «Ал Ҳилол» 1:1
«Hard Rock» стадиони, 65 326 томошабин.
Голлар: Гонсало Гарсия 34 – Рубен Невеш 41, пен.
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Валверде, 90+2.
«Реал» – Куртуа, Трент (Лукас, 65), Ҳаусен, Асенсио (Гулер, 46), Фран Гарсия, Чуамени, Валверде, Беллингҳэм (Модрич 84), Родриго (Диас, 65), Гонсало Гарсия, Винисиус (Васкес).
«Ал Ҳилол» – Буну, ал-Тамбакти, Кулибали, Лоди (Ал-Арби 83), Канселу (Ал-Ями), Невеш, Милинкович-Савич, Салим ал-Довсари, Носир ал-Довсарий, Малком (Ал-Қаҳтоний), Леонарду (ал-Жувайр).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор 15 – Рубен Невеш 89, Ал-Каҳтоний 90, Ал-Арби 90.
Хаби Алонсо «Реал» бош мураббийи сифатидаги дебют ўйинини ўтказди. Унга бу ўйин арафасида бетоб бўлиб қолган Мбаппе ёрдам беролмади. Умуман олганда, йўқотишлар бир талай: Рюдигер, Алаба, Менди, Камавинга, Эндрик ўйнай олмайди.
Қолаверса, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳдаги илк рақиб ҳам анойи эмасди — Буну, Кулибали, Лоди, Канселу, Невеш, Милинкович-Савич ва Малком каби юлдузларни жамлаган «Ал-Ҳилол»ни яқинда Симоне Индзаги қабул қилиб олганди. У шу куни фақат ҳужумчи Митровичнинг хизматидан фойдалана олмасди. Шундай экан, мадридликларни жуда қийин ўйин кутаётганди.
Алонсо «Реал» учун одатий бўлган 4-3-3 схемасини танлади. Марказда Ҳаусен-Асенсио жуфтлиги, қанотларда Фран ва Трент ўйнади. Ҳужум марказида эса илк дақиқаларданоқ 21 ёшли Гонсало пайдо бўлди. У бунгача «Реал» сафида фақат бир неча ўйинда захирадан тушиб ўйнаганди, шу билан бирга, Испания кубоги чоракфиналида «Леганес»га қарши ўйинда (3:2) ғалаба голини урганди.
Саудия клуби ўйинни анча фаолроқ бошлади ва 27-дақиқагача зарбалар бўйича 8:2 кўринишида устунликка эришди. Тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам (41 фоизга фарши 59), бурчак зарбалари бўйича ҳам (4:0), кутилган голлар кўрсаткичи бўйича ҳам (0,09 xG га қарши 0,61 xG) айнан саудияликлар яққол устун эди.
Куртуа рақибнинг илк ҳужумидаёқ Милинкович-Савичнинг зарбасини қайтариш учун ўзини кўрсатишига тўғри келди, Маркос Леонардо бир неач метр масофадан туриб хато зарба йўллади, «Атлетико»нинг собиқ ҳимоячиси Ренан Лоди эса дарвозани ишғол қилди ҳам, аммо гол офсайд туфайли бекор қилинди. Винисиус эса 15-дақиқадаёқ симуляция учун сариқ карточка олди. Майдондаги воқеаларни трибунадаги Флорентино Переснинг ғамгин ва бироз жаҳли чиққан юзи яққол ифодаларди.
Осиёликлар яхшироқ ўйнашда давом этишди, аммо голни «Реал» урди. «Реал» 34-дақиқада ўзига хос қарши ҳужум уюштирди, Родриго қанотдан тўпни Гарсияга етказиб берди ва ёш ҳужумчи Бунуни осонлик билан доғда қолдирди. Бу мадридликларнинг илк 45 дақиқаликдаги ягона вазияти эди.
Танаффус арафасида таблодаги ҳисоб ўйин мантиғига хос кўриниш олди. Раул Асенсио керак бўлмаган вазиятда жарима майдони ичида Леонардога қўполлик ишлатди (бу мавсумда учинчи бор пеналтига сабабчи бўлиши), Невеш эса 11 метрдан аниқ зарба йўллади. Қўшимча дақиқаларда эса Асенсио ўз айбини ювишга уриниб, Салим ал-Довсарийнинг хавфли зарба кўриниш олган ва дарвоза тўрига бораётган тўсиб қолди.
Аммо Алонсо уни кечирмади ва танаффусда унинг ўрнига Арда Гулерни туширди, Тшуамени эса ҳимоя марказига ўтди. Иккинчи бўлимда «Реал» ўзига ўхшаб ўйнай бошлади, Вини ҳам жонланди ва икки марта шериклари учун жуда қулай вазиятлар яратиб берди. Аммо Арданинг зарбаси тўсинга борди, Гонсалонинг зарбасини эса Буну дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди.
Иккинчи бўлимдаги фаоллиги эвазига мадридликла зарбалар бўйича статистикани ўз томонига оғдирди (жами зарбалар сони бўйича 19:13, дарвоза соҳасига тўғри борган зарбалар бўйича 7:2). Шунга қарамай, ҳимояда хатолар давом этди: Ал-Довсарий тўпни Гулер ва Ҳаусен орасидан ўтказиб, Леонардони қулай вазиятга чиқарди, аммо бразилиялик футболчи яқин бурчакни аниқ нишонга ололмади. У шу куни аниқлик борасида жуда ёмон кўрсаткич қайд этди, унинг учала зарбаси ҳам дарвоза соҳасига тўғри бормади.
Ўйин охирида мадридликлар ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Ал-Қаҳтоний жарима майдони ичида Франнинг юзига уриб юборди. Ҳакам VAR билан маслаҳатлашувдан кейин 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Аммо Валверде Бунуни алдай олмади ва саудияликлар ҳақли очкога эришди.
«Пачука» (Мексика) — «Залцбург» (Австрия) 1:2
Голлар: Гонсалес (56) — Глуҳ (42), Онисиво (76).
«Пачука» — Морено, Родригес, Бауэрманн, Перейра, Гонсалес, Монтиел (Санчес, 88), Педраса (Кеннеди, 55), Палавечино (Ҳоменченко, 77), Кенеди (Баутиста, 77), Домингес (Ҳуртадо, 88), Рондон.
«Залцбург» — Зависшитски, Лайнер, Гаду, Расмуссен, Кратзиг (Меллберг, 88), Нене, Бидструп, Шулцбакер (Диабате, 55), Глуҳ (Дагим, 79), Байду (Онисиво, 55), Ратков (Вертессен, 55).
Огоҳлантириш: Перейра (75).
H гуруҳининг иккинчи учрашувида «Пачука» «Залцбург»га ютқазди (1:2). 2-турда «Реал» бор аламини мексикаликлардан олиши тайин. Саудияликлар ва австрияликларнинг ўзаро ўйинида эса плей-офф йўлланмаси тақдири ҳал бўлади.
G гуруҳи.
«Манчестер Сити» – «Видад» 2:0
Голлар: Фоден 2, Доку 42.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Люис, Рейс, Аке, О’Ралли, Рейндерс, Шерки (Ҳоланд, 60), Фоден (Родри, 60), Савинио (Нунес, 90+2), Мармуш (Гундўған, 69), Доку (Бобб, 60).
«Видад»: Бенабид, Муфид, Майерс (Мутаражи, 75), Феррейра, Бутуил, Муфи, Амрабат (Обенг, 62), Земравий (Малса, 62), Мубарик, Лорч (Азиз Ки, 84), Майлула (Райхи, 46)
Четлатиш: Люис 88.
Гвардиола илк дақиқалардан ёздаги харидлари — Рейндерс ва Шеркини майдонга туширди. Шунингдек, қишда олинган ва ҳалигача бошланғич таркибда тушмаган Рейсга ҳам имкон берилди. Ҳусанов асосий таркиб футболчилари Диаш, Гвардиол, Родри, Гундўған, Бернарду ва Ҳоланд қаторида ўйинни захирадан кузатди.
Африкаликлар жамоасининг бутун таркиби Ковачичнинг нархидан ҳам азронроқ эди — 20 млн еврога қарши 18 млн. Бу жамоада машҳур фамилиялардан фақат Амрабатни учратиш мумкин. Гап ўтган йил Манчестерда ўйнаб кетган Софян эмас, унинг 38 ёшли акаси Нордин ҳақида.
Охирги йилларда Марокашда ҳам чемпион бўла олмаётган «Видад» «Манчестер Сити»га рақобат кўрсата олмади. Жамоалар даражасидаги фарқ шу даражада эдики, иккинчи дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Савио қанотдан узатма амалга оширди, дарвозабон Бенабид тўпга чиқишда хатога йўл қўйиб, уни тўғри Фоденнинг оёғига ташлаб берди, англиялик футболчи эса совғадан фойдаланди ва январдан буён илк голини нишонлади.
Лекин анчагача бу муваффақиятни ривожлантириш имкони бўлмади. Мармушнинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди, бурчак зарбасидан кейин Аке барчадан баланд сакраб зарба берди, аммо тўп бироз хато кетди. Фоден Шеркининг узатмасидан кейин дублга яқин эди, аммо дарвозабон яхши ҳаракат қилди.
«Видад» ҳам вазиятлар яратишга уринди, аммо якуний босқичда аниқлик ёки омад етишмади. Масалан, ҳужумлардан бирида Муфи тўпни Земравийга узатганида футболчи 11 метрдан зарба берган бўларди, аммо шериги тўпни қизғанди. Лорч эса 19 ёшли бразилиялик Рейснинг тўпни қабул қилишдаги хатосидан фойдалана олмади, у тўпни эгаллаб олиб, Эдерсон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тойиб кетиб вазиятни қўлдан чиқарди. Майлула бу ҳужумни жарима майдони ташқарисидан зарба бериш билан давом эттирди, аммо дарвозабон унинг зарбасини осонлик билан бартараф этди.
42-дақиқада фаворит барибир иккинчи голни урди: Фоден бурчакдан тўп оширди, Доку Бутуядан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни дарвоза тўрига аниқ йўналтирди. «Видад» биринчи бўлимда фақат зарбалар йўллашда муносиб қаршилик кўрсатгани билан фахрланиши мумкин 10:5 (дарвоза соҳасига аниқ борган зарбалар бўйича 4:2).
Иккинчи бўлимда эса фарқ анча қисқарди 11:8. Лекин «Видад» яққол голли вазият ярата олмади, Доку эса Феррейруга прессинг уюштириб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо Бенабид бу сафарги дуэлда устун келди.
Гвардиола Ҳоланд, Родри, Бобб ва Гундўғанни майдонга ташлади. Аммо бу ўйин натижасига таъсир кўрсатмади. «Манчестер Сити» катта куч сарфламасдан, дастлабки уч очкони ўзиники қилди.
«Ал Айн» (БАА) — «Ювентус» (Италия) 0:5
Голлар: Коло-Муани (11, 45+4), Консейсау (21, 58), Йилдиз (31).
«Ал Айн» — Патрисиу, Траоре, Ратник, Рабиа, Куадио (Нянг, 68), Савала, Пак (Шадли, 76), Каку (Яшик, 76), Паласиос (Нодир, 68), Раҳимий (Удо, 90+2), Лаба.
«Ювентус» — Ди Грегорио, Калулу, Савона (Гатти, 71), Келли, Кошта, Маккенни, Тюрам (Дуглас Луиз, 46), Камбиязо (Веа, 46), Консейсау, Йилдиз (Копмейнерс, 61), Коло-Муани (Влаҳович, 71).
Огоҳлантиришлар: Маккенни (5), Камбиязо (16), Консейсау (60), Гатти (82), Траоре (90+3).
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Ювентус» БААнинг «Ал Айн» клубига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Энди 2-турда «Ювентус» «Вадид» билан, «Сити» «Ал Айн» билан ўйнайди. 3-турда эса Италия ва Англия грандлари амалда гуруҳ ғолиблиги учун баҳс олиб боришади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди
Иқтисодиёт | 21:57
-
Оқ уйнинг кадрлар бўйича директори Серхио Гор Тошкентда туғилган — OCCRP
Жаҳон | 21:54
-
Эрон Хитойдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олди — ОАВ
Жаҳон | 21:29
Мавзуга оид

11:26 / 06.07.2025
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди

12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди

11:59 / 27.06.2025
Винисиус «Реал»ни биринчи ўринда олиб чиқди, «Сити» «Ювентус»га 5 та гол урди

09:45 / 25.05.2025