Жамият | 12:17 / 19.06.2025
3643
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда комбайн ичига тушиб кетган уч ёшли бола шифохонага ётқизилди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Фото: Кўкдала тумани ҳокимлиги

15 июн куни Кўкдала туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган ғалла ўришга мослашган комбайн машинасини Х.Ғ. бошқариб фуқаро У.Б. билан унга тегишли бўлган ғалла майдонини ўриб беришга келишган.

Комбайн техник носоз бўлгани сабабли уни таъмирлаш учун У.Б.нинг уйига олиб боришган. Таъмирлаш ишлари давомида У.Б.нинг 2022 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва қаровсиз қолгани туфайли комбайн ичига тушиб кетган. Натижада ўнг ва чап қўлларидан жароҳат олиб, шифохонага етказилган.

Ҳозирда жабрланган бола ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган омиллар йўқ.

Мавзуга оид