Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп режани маъқуллаган, лекин Эронга зарба бериш бўйича якуний қарорга келмаган
CBS нашри Оқ уйдаги манбаларига таяниб тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп «Эрон ўзининг ядровий дастуридан воз кечишга рози бўлиши мумкин», деган умидда ҳужумни бошлашни вақтинча кечиктирмоқда. Бу вақтда АҚШ Яқин Шарқда авиаташувчилари, ҳарбий танкер ва ҳужумчи самолётларини тўпламоқда.

Фото: Kenny Holston/The New York Times
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни нишонга олиш режасини маъқуллаган, аммо мамлакатга зарба бериш бўйича якуний қарорга келмаган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
АҚШ CBS нашри манбасига кўра, Трамп «Эрон ўзининг ядровий дастуридан воз кечишга рози бўлиши мумкин» деган умидда ҳужумни бошлашни вақтинча кечиктирмоқда. АҚШ Эроннинг ер остидаги Фордо уран бойитиш заводига зарба беришни кўриб чиқмоқда.
Трамп чоршанба куни журналистларнинг АҚШнинг Эрон билан боғлиқ режаси ҳақидаги саволига: «Балки қиламан, балки йўқ», деб жавоб берди.
Трампнинг Эронга таҳдидлари ва ОАВда тарқалган хабарлар фонида АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий кучлари тўпланиши кузатилмоқда.
АҚШ мудофаа вазири Питер Ҳегсет АҚШ Сенатидаги тингловда «Пентагон президент Трампнинг ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёр» эканини қайд этган.
Хусусан, айни вақтда Қўшма Штатларнинг USS Nimitz авиаташувчи кемаси етакчилигидаги зарбдор гуруҳи Жануби-Шарқий Осиёдан кўчиб, аллақачон Форс кўрфазида турган USS Carl Vinson гуруҳи билан бирлашмоқда.
Шунингдек, Европадан ҳарбий танкерлардан тортиб F-22 ва F-35 ҳужумчи самолётларгача бўлган турли ҳаво кучлари ҳаракатланаётгани кузатилмоқда.
ББC хабарига кўра, ҳозирча АҚШ Буюк Британиянинг Diego Garsia ёки Кипрдаги ҳарбий базаларидан фойдаланиш учун расмий сўров юбормаган.
Одатий ҳолларда, бундай зарба бўлишидан олдин АҚШ иттифоқчиларини хабардор қилади. Британиялик манба «Вашингтонда барча вариантлар кўриб чиқилмоқда, лекин якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ» дея билдирган.
Шунингдек, АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси чоршанба куни Исроилда бўлган америкалик фуқаролар учун эвакуация режасини эълон қилди. Ҳозирча қанча америкалик чиқиб кетмоқчи экани номаълум. Уларни эвакуация қилишда АҚШ ҳарбийлари қатнашадими — бу ҳам аниқ эмас.
Кеча Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк марта давлат телевидениеси орқали баёнот бериб, Трампнинг таҳдидларига жавоб берган эди. У ўз мурожаатида АҚШнинг ҳар қандай ҳарбий аралашуви уларнинг ўзи учун тузатиб бўлмас зарар билан якунланишини айтган.
Трамп эса Эрон етакчисининг бу рад жавобини эътиборсиз қолдириб, «Омад тилайман», деди ва режалари ҳақида яна ҳеч нарса ошкор этмади: «Нима қилмоқчилигимни ҳеч ким билмайди» деган у журналистларга.
«Human Rights Activists» ташкилоти маълумотига кўра, 13 июндан бери Исроилнинг Эрон ҳудудидаги зарбалари натижасида 585 киши ҳалок бўлган, шундан 239 нафари тинч аҳоли, 126 нафари эса хавфсизлик кучлари ходимлари бўлган.
Эрон Исроилга жавобан қарийб 400 та ракета отган. Исроил расмийларига кўра, бу ҳужумларда 24 киши ҳалок бўлган — уларнинг барчаси тинч аҳоли.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Йўл ҳаракатига оид маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби бўйича йўриқнома тасдиқланади
Ўзбекистон | 12:22
-
Энрике ўйиндан кейинги жанжалга аралашди ва рақиб футболчисини уриб йиқитди
Спорт | 12:14
-
Газ баллонларини ноқонуний сақлаб, машиналарга қуйиб сотаётган хонадон аниқланди
Жамият | 11:50
-
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:30
Мавзуга оид

11:06
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

08:58
Исроилнинг Ғазога ҳужумида 39 фаластинлик, жумладан, болалар ҳалок бўлди

08:01
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди

18:31 / 13.07.2025