Ўзбекистон | 14:06 / 26.05.2025
1389
1 дақиқада ўқилади

Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади

2025 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев ва Япония элчиси Ҳатори Такаши ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: ТИВ

Музокаралар чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама қилинди

Япония меҳнат бозори учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва жўнаб кетиш олдидан тайёргарлик кўриш бўйича қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон фуқароларининг Японияда бўлган вақтда иммиграция қоидаларини бузилганлик ҳолатлари ва келгусида уларнинг олдини олиш чораларини ҳам кўтарди.

Томонлар Японияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқлади.

Мавзуга оид

Эълонлар