Кимлар қачон ва қандай қон таҳлиллари топшириши керак?
Қон – инсон организмидаги энг муҳим суюқ тўқима бўлиб, унинг асосий қисмини кичик қон таначалари ташкил этади.
Айнан ушбу элементларнинг сони, шакли ва функциясига кўра, танадаги турли яллиғланишлар, анемия, онкологик касалликлар, иммун тизими ва тромбоз каби патологик ўзгаришлар ҳақида барвақт маълумот олиш мумкин.
— Қон таҳлиллари топшириш – ҳар бир инсон учун ўз саломатлигини баҳолаш ва назорат қилишда муҳим жараён ҳисобланади, — дея Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Орифжон Ариповнинг сўзларини келтиради ССВ матбуот хизмати.
— Жумладан, бундай текширув усуллари юқумли ва сурункали касалликлар, инфекциялар (масалан, вируслар ёки бактериялар), диабет, гепатит ҳамда ОИВ каби хавфли хасталикларни эрта босқичда аниқлаш имконини беради.
Буйрак, жигар, юрак ва қалқонсимон без каби аъзолар фаолиятини текшириш, темир, B12, D каби витамин ҳамда бошқа муҳим моддалар миқдорини билиш ҳам айнан ушбу таҳлиллар ёрдамида қулай амалга оширилади. Қолаверса, бундай текширувлар орқали қон босими, қанд миқдори ва холестеринни назорат қилиш, юрак-қон томир касалликлари хавфини эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш мумкин.
Шунингдек, лаборатор қон таҳлиллари дори воситалари самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг организмга таъсирини кузатишда ҳам жуда муҳим.
Шу боис шифокор кўрсатмаси билан бирламчи тиббиёт муассасалари орқали қон таҳлиллари топшириш зарур. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш протоколлари асосидаги лаборатор текширувлар тавсия этилади.
Жумладан:
Соғлом инсонлар (профилактика мақсадида):
Йилда 1 марта қуйидаги асосий қон текширувларидан ўтиши керак:
- умумий қон таҳлили (УҚТ – умумий қон таҳлили);
- қон биохимияси (жигар, буйрак, қанд, холестерин ва ҳ.к.);
- қонда қанд миқдори (глюкоза);
- холестерин ва липид профили;
- қонда темир миқдори ва гемоглобин;
- Д ва B12 витамини (агар симптомлар бўлса).
Сурункали касаллиги бор инсонлар (масалан, диабет, гипертония, юрак хасталиклари):
Йилда 2–4 марта ёки шифокор тавсиясига кўра, қон таҳлиллари топшириши лозим.
Ҳомиладор аёллар:
Ҳомиладорлик даврида таҳлиллар шифокор тавсияси билан ҳар 3 ойда камида 1 марта, баъзан ҳар ойда топширилади.
Ёши катта инсонлар (50 ёшдан юқори):
Йилда 1–2 марта тўлиқ лаборатор текширувлардан ўтиши керак. Сабаби инсоннинг ёши улғайгани сари хавф омиллари ҳам ортиб боради.
Алоҳида симптомлар пайдо бўлса:
Қуйидаги ҳолатларда дарҳол қон таҳлиллари топшириш тавсия этилади:
- чарчоқ, кўнгил айниши, тўсатдан озиб кетиш;
- тери оқариши ёки сарғайиши;
- иштаҳа йўқолиши;
- ҳарорат кўтарилиши;
- нотекис юрак уриши ёки нафас қисиши.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

15:45 / 04.02.2018
Бир томчи қондан Альцгеймер касаллигини ташхислаш имкони пайдо бўлди

19:58 / 03.10.2017
Юрак хуружини 20 дақиқада аниқлаб бера олувчи қон таҳлили ишлаб чиқилди

23:11 / 03.04.2017