Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон айрим импорт товарларига қўлланадиган икки карра божни бекор қилади
Сенаторлар Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида бир қатор товарлар импортига икки карра бож солишни бекор қилувчи ўзгартиришларни маъқуллади.

Фото: senat.uz
Олий Мажлис Сенатининг бугун бўлиб ўтаётган саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда республика импортининг 32,3 фоизи эркин савдо режими ўрнатилган мамлакатлар, 61,4 фоизи энг кўп қулайлик бериш режими қўлланаётган давлатлар ҳиссасига ва қолган 6,3 фоизи савдо режими белгиланмаган давлатлар ёки ишлаб чиқарган мамлакати аниқланмаган товарлар ҳисобига тўғри келади.
Хусусан, республикага импорт қилинаётган товарларнинг 95 фоизи Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлардан, қолган 5 фоизи эса ушбу ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлардан олиб келинмоқда.
Шуларни инобатга олган ҳолда, мазкур қонун билан Божхона кодексига энг кўп қулайлик бериш режимига эга бўлмаган давлатлардан Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинмоқда.
Шу билан бирга, божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган божхона тўловларининг муддати 5 иш кунидан 3 иш кунига қисқартириляпти.
«Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан миллий қонунчилик нормаларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш орқали ташқи савдони адолатли қоидалар асосида амалга оширишга, импорт ва экспорт кўламини кенгайтиришга эришилади», — дейилади хабарда.
Муҳокама якунида мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазога ҳужумида 39 фаластинлик, жумладан, болалар ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:58
-
Махсус иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашда бозор механизми жорий этилади
Ўзбекистон | 08:47
-
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади
Жаҳон | 08:15
-
Инфратузилма объектларини қуришда муқобил энергия воситалари жорий этилади
Ўзбекистон | 08:05
Мавзуга оид

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

23:23 / 08.07.2025
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

21:57 / 04.07.2025