Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир томчи қондан Альцгеймер касаллигини ташхислаш имкони пайдо бўлди

Фото: Infoline.ua
Узоқ умр кўриш миллий тадқиқот маркази бир томчи қондан Альцгеймер касаллигини ташхислаш усулини ишлаб чиқишди. Ташкилот хабарида шу ҳақида маълум қилинди.
Янги усул асосида бета-амелоидлар (касаллик ривожининг асосий сабабларидан бири ҳисобланувчи пептид)га боғлиқ моддаларнинг ажралиб чиқиши, массасига қараб фарқланувчи молекулаларни ажратиш орқали уларнинг нисбатини таққослаш ётади. Бу мияда ортиқча тўпланиб қолган бета-амелоидларнинг бор ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради. Олимларнинг таъкидлашича, бундай таҳлил учун 0,5 мл қон етарли.
Олимлар Япония ва Австралияда истиқомат қилувчи 230 нафар берморни кўздан кечириш асосида, ўз хулосаларини тасдиқлашди. Тадқиқот 60 ёшдан 90 ёшгача бўлган беморлар ўртасида ўтказилган. Қон таҳлили бўйича қўйилган ташхис 90 фоиз ҳолатда Альцгеймер касаллигини аниқлашнинг умумэътироф этилган усуллари орқали қўйилган ташхисларга мувофиқ келган.
"Биз деменция ривожи тахмин қилинган кекса ёшли кишиларни текшириш давомида янги усулни кенгроқ қўлламоқчимиз", - деди тадқиқот маркази раҳбари Кацухико Янагисава.
Деменция - хотира, фикрлаш ва хатти-ҳаракатларида деградация кузатилувчи синдром. Касаллик асосан кекса ёшли кишиларда қайд этилади, бироқ қаришнинг нормал ҳолати ҳисобланмайди. Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, деменциянинг 60-70 фоизи унинг зиммасига тўғри келади.
Касаллик аниқлангандан кейин бемор, қоидага кўра, ўртача 7-10 йил яшайди. Бугунги кунда дунёнинг 50 миллион аҳолиси Альцгеймердан азият чекади, уларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда ва баъзи тахминларга кўра, 2050 йилга бориб 131 миллионга етиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Евроиттифоқ етакчилари Пашинянни қўллаб-қувватлашга ваъда берди
Жаҳон | 08:49
-
Кая Каллас АҚШдан Украинага ёрдам юкини бўлишишни сўради
Жаҳон | 08:38
-
ЕИ Россиянинг хориждаги беқарорлаштирувчи ҳаракатлари учун санкциялар киритди
Жаҳон | 08:34
-
Россия дронларининг Харкивга ҳужумида камида 3 киши жабрланди
Жаҳон | 08:15
Мавзуга оид

12:35 / 25.05.2025
Кимлар қачон ва қандай қон таҳлиллари топшириши керак?

22:14 / 24.04.2025
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади

19:37 / 17.03.2020
Ўзбекистон Россия ва АҚШдан 7500та коронавирус тест тизимларини сотиб олмоқда

22:44 / 12.02.2019