Жаҳон | 16:35 / 25.05.2025
1576
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади

Энди улар Мудофаа вазирлиги биносига кириш учун расмий рухсат олиши керак бўлади. Шунингдек, уларга махсус ходим ҳамроҳлик қилади.

Фото: Reuters

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет журналистларга Мудофаа вазирлиги биносининг аксарият ҳудудига махсус ҳамроҳсиз киришни тақиқловчи буйруқни имзолади. Унинг сўзларига кўра, чекловлар махфий маълумотлар ҳимоясини кучайтириш учун зарур.

«Пентагон олдингидек шаффофлик тамойилига содиқ бўлса-да, идора шу билан бирга махфий ва сир тутилиши лозим бўлган разведка маълумотларини ҳимоя қилиш мажбуриятига ҳам эга. Бундай маълумотларнинг рухсатсиз ошкор қилиниши АҚШ ҳарбий хизматчилари ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин», — дейди Ҳегсет.

Буйруққа кўра, аккредитацияга эга журналистлар Пентагон штаб-квартирасига кириш учун расмий рухсат олиши керак. Бино бўйлаб ҳаракатланишида эса уларга махсус ходим ҳамроҳлик қилади.

Идора пресс-пули манфаатларини тарғиб қилувчи Пентагон матбуот ассоциацияси янги қоидалари ОАВ эркинлигига тўғридан тўғри таҳдид деб атади. Уларнинг таъкидлашича, журналистлар ҳар доим, ҳатто 2001 йил 11 сентябр терактидан кейин ҳам Мудофаа вазирлиги бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланган.

Мавзуга оид

Эълонлар