Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди
Президентнинг “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Нуфузли халқаро олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган бир марталик пул мукофотлари миқдорига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, нуфузли халқаро олимпиадада:
1-ўрин (олтин медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 2 500 баравари (ҳозирги вақтда 937,5 млн сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 450 баравари (ҳозирги вақтда 168 млн 750 минг сўм) миқдорида;
терма жамоа раҳбарига — БҲМнинг 35 баравари (ҳозирги вақтда 13 млн 125 минг сўм) миқдорида;
2-ўрин (кумуш медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 1 500 баравари (ҳозирги вақтда 562,5 млн сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 250 баравари (ҳозирги вақтда 93 млн 750 минг сўм) миқдорида;
терма жамоа раҳбарига — БҲМнинг 25 баравари (ҳозирги вақтда 9 млн 375 минг сўм) миқдорида;
3-ўрин (бронза медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 1 000 баравари (ҳозирги вақтда 375 млн сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 150 баравари (ҳозирги вақтда 56 млн 250 минг сўм) миқдорида;
терма жамоа раҳбарига — БҲМнинг 15 баравари (ҳозирги вақтда 5 млн 625 минг сўм) миқдорида;
халқаро олимпиадада:
1-ўрин (олтин медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 150 баравари (ҳозирги вақтда 56 млн 250 минг сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 50 баравари (ҳозирги вақтда 18 млн 750 минг сўм) миқдорида;
2-ўрин (кумуш медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 100 баравари (ҳозирги вақтда 37,5 млн сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 35 баравари (ҳозирги вақтда 13 млн 125 минг сўм) миқдорида;
3-ўрин (бронза медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 50 баравари (ҳозирги вақтда 18 млн 750 минг сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 30 баравари (ҳозирги вақтда 11 млн 250 минг сўм) миқдорида;
минтақавий халқаро олимпиадада:
1-ўрин (олтин медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 12 баравари (ҳозирги вақтда 4,5 млн сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 50 баравари (ҳозирги вақтда 18 млн 750 минг сўм) миқдорида;
2-ўрин (кумуш медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 8 баравари (ҳозирги вақтда 3 млн сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 35 баравари (ҳозирги вақтда 13 млн 125 минг сўм) миқдорида;
3-ўрин (бронза медал) эгаллаган ўқувчиларга — БҲМнинг 6 баравари (ҳозирги вақтда 2 млн 250 минг сўм) миқдорида;
уларнинг ўқитувчиларига — БҲМнинг 30 баравари (ҳозирги вақтда 11 млн 250 минг сўм) пул мукофотлари берилади.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

15:17 / 20.06.2025
Ўзбекистон исломшунослик академияси Абдуллоҳ II номидаги мукофот билан тақдирланди

12:06 / 20.06.2025
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлар 14,5 млрд сўм мукофот олди

11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади

17:28 / 28.03.2025