Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу ишлар “кампаниябозлик” бўлмаслиги керак» – президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида
Таълим муассасалари ва тадбиркорларнинг бошини қовуштириб, ёшларга кўмаклашадиган тизим қилинса, мамлакатда уюшмаган ёшлар деган тушунчалар қолмаслиги таъкидланди. Йирик тадбиркорлардан ёшларни иш билан таъминлаш масаласида ҳокимлар билан учрашиб, таклифларини тез кунда шакллантириб бериш сўралди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Республика бўйича 15 мингга яқин ўқув ва 7,5 мингта касбга тайёрлаш марказлари мавжуд. Сўнгги йилларда уларга 100 дан ортиқ имтиёз ва енгилликлар берилди.
Фурсатдан фойдаланиб, давлат раҳбари ушбу марказларга ҳам мурожаат қилиб, ҳозирги кўрсаткичлар билан чекланиб қолмасликка, кенгайишга, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганаётган ёшларни кўпайтиришга чақирди, бунинг учун ҳар қандай шароит яратишга тайёрлигини билдирди.
Вилоят, туман ҳокимлари ҳар бир болага ўз фарзандидек қараб, соғлиги, ўқиши, юриш-туриши, қизиқиш ва орзулари, муаммоларидан доим хабардор бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Улар ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиб, мактаб, олийгоҳ, ўқув ва касб марказлари, тадбиркорларнинг бошини қовуштириб, ёшларга кўмаклашадиган тизим қилса, албатта натижа бўлиши таъкидланди.
«Бу ишлар “кампаниябозлик” бўлмаслиги, ўзгаришларни ҳар бир маҳалладаги ҳар бир ёш ҳар куни чуқур ҳис қилиши зарур.
Ана шунда Янги Ўзбекистонда таълим олмаган, ишсиз, касб эгалламаган, бир сўз билан айтганда, уюшмаган ёшлар деган тушунчаларнинг ўзи қолмайди!» – деди президент.
«Албатта, ёшларнинг тилини ёшлар тушунади, улар бир-биридан ўрнак олади, бир-бирига мотивация беради.
Шу боис, 9 мингдан зиёд маҳаллада ёшлар етакчиларини тайинладик. Улар уч йил давомида кўп нарсани ўрганди, етарли тажриба орттирди.
Энди, улар мактаб, техникум, тил ва касб марказлари билан ҳам ишлашни ўрганиши керак», – деди президент.
Маҳаллаларимизда 167 минг нафар уюшмаган ёшлар, тарбияси оғир ва ҳуқуқбузарлик қилган 17 минг ўқувчи борлиги барчани ўйлантириши кераклиги қайд этилди.
Шу ўринда давлат раҳбари янги сайланган маҳалла раисларига мурожаат қилди: «Маҳалладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, соғлом муҳит кимга боғлиқ? Аввало, сизларга боғлиқ. Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак. Шунинг учун, ҳар бир бола ҳақида, унинг тақдири, келажаги ҳақида аввало сизлар кўпроқ қайғуришингиз лозим».
«Бир нарсани аниқ тушуниб олиш зарур. Боланинг ёмони бўлмайди. Уларга катталарнинг меҳри, имкониятларини намоён қилиш учун шароит, ўзига ишонч бўлиши учун мотивация керак», – деди президент сўзининг давомида.
Мисол учун, Тадбиркорлик жамоатчилик кенгаши аъзолари – 108 нафар «чемпион» тадбиркор ўзларининг 308 та корхонаси атрофидаги мактабларга бориб, юқори синф ўқувчиларини касбга қизиқтираётгани мамнуният билан қайд этилди.
Энг муҳими, бу ўқувчиларнинг аксарияти келажакда ҳаётини қайси касбга боғлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмоқда.
«Бундай ташаббускор, фидойи, ватанпарвар тадбиркорлар – менинг қанотларим.
Айтинг, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга етаклаш, ишли ва даромадли қилиш учун сизларга яна қандай шароит қилиб берай?
Катта-катта тадбиркорларимиз ҳокимлар билан учрашиб, таклифларини тез кунда шакллантириб берсалар, буларни барчасини кўриб чиқишга тайёрман», – деди президент.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 13:56
-
Трамп ва Нетаняҳунинг Оқ уйдаги муҳокамалари, «Толибон»га қарши халқаро баёнотлар ва бош кўтараётган Эрон-Исроил зиддияти – кун дайжести
Жаҳон | 13:30
-
Ўзбекистон ва Франция ўртасида реадмиссия тўғрисидаги битим тасдиқланди
Жаҳон | 13:28
-
Испания ва Францияда ўрмон ёнғинлари авж олди
Жаҳон | 13:20
Мавзуга оид

14:03
5,2 мингта маҳаллада ўтган 6 ойда бирорта жиноят содир бўлмади

21:15 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси раҳбари Александр Дюков билан учрашди

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

17:38 / 08.07.2025